“Адабиёт шайдолари” – ғолиб бўлди


Китоб ўқиган инсон ўз тенгдошларига нисбатан зукколироқ ва ақлан чархланган бўлиб вояга етади, унинг фикрлаш қобиляти ҳам анча баланд ва мазмунли бўлади. Манғит иқтисодиёт коллежининг Ахборт ресурс маркази ўқув залида коллежнинг биринчи босқич ўқувчилари орасида “Адабиётга эътибор маънавиятга эътибор” деб номланган китобхонлик кечаси тадбирига ўқувчи ёшлар ўзларининг қай даражада китобхон эканликларини намоён этишди. Тадбир коллежнинг ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Унда иштирокчилар китоб ҳақида ижодий ёндашув, китобхонликка оид крассворд ишлаш, бахру-байт айтишуви ва сардорлар беллашуви асосида ғолиблик учун курашдилар. “Ёш китобхонлар”, “Адабиёт шайдолари”, “Ёш адабиётшунослар” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган беллашувда “Адабиёт шайдолари” жамоаси ғолиб бўлишди. Шунингдек “Ёш адабиётшунослар” иккинчи ва “Ёш китобхонлар” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритдилар. Ғолиб жамоа аъзолари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.
Бекзод Исмоилов,
Манғит иқтисодиёт коллежи
Ёшлар иттифоқи бошланғич
ташкилоти етакчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶