12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:35
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,811

ЎРМОНЛАР - ЯШИЛ БОЙЛИГИМИЗ

ЎРМОНЛАР - ЯШИЛ БОЙЛИГИМИЗ

Ҳар йили сентябрь ойининг учинчи якшанбасида ўрмон хўжалиги ходимлари ўз касб байрамларини нишонлайдилар.

Мухбиримиз Қобул Шомуродов шу муносабат билан Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги директори И.Холбоев билан суҳбат уюштирди. Қуйида шу суҳбат мазмуни билан танишасиз:

- Ўрмон хўжалигимиз катта майдонни, яъни, 16288 гектарни ташкил этади. Шундан ўрмон билан қопланган майдон 3082 гектардан иборатдир. Хўжалигимизнинг асосий майдонини Назархон бўлими эгаллайди. Бу бўлим таркибида "Бекбой тўқай” ва "Хўжакўл” тўқайзорлари мавжуд. "Бекбой тўқай”нинг умумий майдони 5203 гектар бўлиб, шундан ўрмон билан қопланган майдон 1357 гектардан иборат. "Хўжакўл” тўқайзорларининг умумий майдони бирмунча каттароқ бўлиб, 8625 гектарни ташкил этади ва шундан ўрмон билан қопланган майдон 1081 гектардир. Бу иккала тўқайзорлар жуда кўп йиллик тўқайзорлар бўлиб, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига ҳам жуда бой. Ёш тўқайзорлар сирасига эса Қипчоқ ўрмон бўлими киради. Бу бўлимнинг ташкил этилганига эндигина 17 йил тўлмоқда. Бу бўлимнинг 3-айланмаси кўпроқ дарё атовларидан иборат бўлиб, 1220 гектар майдонни ташкил этади. Шундан ўрмон билан қопланган майдон 869 гектарни эгаллайди. Қипчоқ ўрмон бўлимининг яна бир айланмаси 4-Қиличбой айланмаси деб аталади. Унинг майдони 560,6 гектар бўлиб, ўрмон билан қопланган майдони эса 454 гектарни ташкил этади.

Мамлакатимизда ўрмон хўжаликларини янада ривожлантириш, унинг ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси биохилма-хиллигини бойитиш, янги маданий ўрмонзорларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августда "Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 243-қарорига мувофиқ Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигининг асосий ўрмон билан қопланган майдонларидан 3536,5 гектари давлат биосфера резервати тасарруфига ўтказилди ва ўрмонзорлар устидан давлат назорати кучайтирилиб, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси биохилма-хиллиги муҳофазаси яхшиланди. Биохилма-хилликни янада бойитиш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Шу жумладан, қўшни Беруний туманидаги "Бадай тўқай” қўриқхонасидаги Хонгул, яъни Бухоро буғуларининг бир қисмини биосфера резервати тассарруфидаги "Бекбой тўқай” тўқайзорларига ўтказиш лойиҳаси амалга оширилиш арафасида. Айни кунда биосфера резервати ҳисобланган "Бекбой тўқай”да жуда кам, ноёб парранда қушига айланган қирғовулларнинг, қуёнларнинг ва бошқа ёввойи ҳайвонларнинг кўпаяётганлиги сезилмоқда. Бу албатта мазкур тўқайзорларда ўсимликлар дунёсининг бойиётганидан, қушлар ва турли ёввойи ҳайвонларнинг кўпайиши учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганидан дарак беради. Келгусида биосфера резерватига тааллуқли бўлган тўқайзорларнинг авайлаб-асралиши ва ривожлантирилиши натижасида бу масканлардаги флора ва фауна олами янада бойийди.

Табиий тўқайзорларни ривожлантириш учун албатта маданий ўрмонзорлар ҳам барпо қилиш керак. Бу борада дастлабки қадамлар қўйилмоқда. Жорий 2013 йилнинг эрта кўкламида маданий ўрмонзорлар барпо қилиш учун 33 гектар майдон ҳозирланди. Шундан 30 гектарига қумлоқ ҳудудларга саксовул ниҳоллари экилди.

Қолган уч гектар ерга нектарбоп япон сафораси ва жийда кўчатлари экилиб, парвариш қилинмоқда.

Маданий ўрмонзорларни барпо қилиш ва кенгайтириш учун биринчи навбатда ниҳолхоналар зарурдир. Хўжалигимизнинг Қиличбой 4-айланмасида 2 гектарга яқин ниҳолхонамизда манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етиштирилиб, буюртмачиларга етказиб берилмоқда.

Ўрмон хўжалиги таркибида асаларичилик, балиқчилик ва чорвачиликни ривожлантириш жуда қулай. Негаки, бу соҳаларнинг ривожланиши учун ўрмон хўжалигида моддий база мавжуддир. Асаларичилик ўтган йилга нисбатан икки баробарга ривожлантирилиб, асалари оилалари 100 тага етказилди. Шунга яраша асал маҳсулотлари ҳам кўпайиб, ўрмон хўжалиги ходимлари учун 1 млн. сўмлик арзон нархдаги асал тарқатиб берилди. Асалнинг қолган қисми истеъмолчи – буюртмачиларга жўнатилди. Келгусида асалларичиликни янада ривожлантиришнинг истиқболли лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Кези келганда бизнинг қийин экологик шароитимизни анча юмшатиш, аҳолининг ижтимоий имкониятларини кенгайтириш ва ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида БМТнинг Тараққиёт Дастури минтақамизда фаолият кўрсатаётганлигини айтиб ўтиш жоиздир. Бу Дастурга мувофиқ бизнинг Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги меҳнат жамоаси Ўзбекистон миқёсида ўтказилган тендерда фаол қатнашиб, 37,1 миллион сўмлик грант маблағини ютиб олишга муваффақ бўлди. Бу маблағларнинг асосий қисми асаларичиликни ривожлантиришга йўналтирилади.

- Сермазмун суҳбатингиз учун раҳмат. Барчангизни касб байрамингиз билан қизғин муборакбод этамиз.


(Фото-http://muloqot.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026