“ОДОБИНГ – ЗИЙНАТИНГ”
Амударё телевидениеси таҳририяти Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган грант танловида “Одобли бола – эл кўрки” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди. Мазкур лойиҳа 2017 йилнинг 15 ноябридан бери муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Лойиҳа иш режасига асосан ўқувчи ёшларнинг маънавиятини юксалтириш мақсадида уларнинг “Жайхун илҳомлари” ННТ қошида ташкил этилган кутубхонага экскурсияларини ташкил этилмоқда, кўрсатувлар орқали ёшларнинг одоб-ахлоқ, инсоний фазилатлар, миллий урф-одатларимиз ҳақидаги фикрларини тенгдошлари эътиборига ҳавола қилинаяпти, ёшлар ва болалар мутолаа қилган эртаклар, жаҳон, замонавий ўзбек адабиётининг сара намуналари телеканалнинг “Мутолаа вақти” кўрсатувида эфирга бериб борилаяпти. Шунингдек, “Миллий анъана ва қадриятлар ёшлар нигоҳида” рукни остида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари акс эттирилган ижтимоий роликлар эфирга узатилмоқда, ёш оилалар, уларда вояга етаётган фарзандларни миллий урф-одат, қадриятлар руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида таълим муассасаларида, овулларда ёшлар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Яқинда 28-мактабда “Одобинг-зийнатинг” деб номланган давра суҳбати ҳам грант лойиҳаси доирасида ўтказилди.
Давра суҳбатини мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Баҳодир Собуров очди ва олиб борди.
Лойиҳа ҳамкорларидан бири “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Ойгул Ражабова йиғилганларга ўқувчи ёшларнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол бўлиб вояга етказишлари учун давлатимиз ғамхўрликни кун сайин кучайтираётгани, хусусан, таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, мактабларда яна 11 йиллик ўқув тизимининг жорий этилгани ҳақида шунингдек, ўқувчиларнинг давлатимиз ғамхўрликларига жавобан яхши илм эгаллаб, юртимиз корига ярайдиган инсонлар бўлиб вояга етишга интилиши лозимлигини таъкидлади. Бунда аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз ва қадриятларимизнинг маъно-мазмунини теран англашга интилиши, ҳурмат қилишии ҳар бир ёшнинг камолида муҳим ўрин тутишини тушунтирди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбатида ўқувчилар, шунингдек, шу мактаб ўқитувчилари Далбар Жуманазарова, Баҳодир Собуровлар ҳам кун тартибида масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Давра суҳбати ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди.
Равшан АНОРОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶