“Ёшлар уйлари”га эга бўлишни хоҳлайсизми?
Ҳурматли ёшлар!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида “Ёшлар уйлари”ни барпо этиш дастури ишлаб чиқилган. Дастурга кўра туманимизда ҳам 2018 йилда “Ёшлар уйлари”ни қуриш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши томонидан “Ёшлар уйлари”га эга бўлишни хоҳловчи талабгорлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланганини маълум қиламиз.
Қўшимча маълумотларни 515-28-08, 515-36-40 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Манзил: Манғит иқтисодиёт коллежи биносида.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶