БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ БЎЙИЧА ЯРМАРКА ЎТКАЗИЛДИ
Туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
29 март куни ҳам Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтди. Ярмаркада 25 та корхона ва ташкилотлар 186 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. У ерда аёллар, ёшлар ва коллеж битирувчиларидан ташқари ҳарбий хизмат бурчини ўтаб қайтган ёшлар ҳам иштирок этдилар.
Ярмаркага ташриф буюрган фуқаролардан 37 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Шу ердан ишга қабул қилинганлар сони 17 нафарни ташкил қилади. Қолган фуқароларга эса ишга жойлашиш бўйича зарур маслаҳатлар берилди.
Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ярмаркада иштирок этиб, бандлиги таъминланмаган бўш иш ўринларига эҳтиёжи бор фуқароларни ишга жойлаштириш давом эттирилади.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶