Жамият
👁 575
Жумур овул маҳалласида Наврўз сайли ўтказилди
Наврўз сайиллари туманимиздаги барча овул ва маҳаллаларда ўтказилиб, байрам кенг нишонланилди. Тумандаги “Жумур овул” маҳалласида ўтказилган Наврўз байрамини ҳам аҳоли катта шодиёна билан нишонлади. Байрам тадбири маҳалла оқсоқоли Илҳом Қаландаров ҳамда маҳалла фаоллари Адамбой Собиров ва Даврон Матёкубовлар ташаббуси билан ташкиллаштирилди. Маҳалла ҳудудидаги 48-мактаб спорт майдончасида ўтказилган Наврўз сайлида элга дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Маҳалла аҳли барчага завқ улашган байрамга ҳомийлик қилган “Еримбетов Шамсиддин” агрофирмаси раҳбари Пўлат Еримбетовдан ғоят миннатдор бўлдилар.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶