Ҳашар туфайли чор-атроф обод бўлди
Туманимиздаги 11-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоалари Наврўз байрами олдидан ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида ҳар қачонгидан ҳам фаол иштирок қилишиб, бир қанча тозалаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар.
Ҳашар кунларида мактабнинг 420 нафар ўқувчиси, 77 нафар ўқитувчиси ва 20 нафар техник ходимлари мактаб ҳудудида 20 минг метр квадрат жойда тозалаш ишларини амалга ошириб, 1200 метр узунликдаги ариқчаларни қазиб тозалашга ва 4 тонна чиқиндини ташқарига олиб чиқишга муваффақ бўлдилар.
Ҳашар давомида мактаб ҳудудида 220 туп нинабаргли дархт кўчатлари, 600 туп тол, терак кўчатлари, 50 туп мевали дарахт ва 200 туп гул кўчатлари ўтқазилди.
Мактаб жамоасининг ҳашар пайтидаги уюшқоқлиги сабабли чор-атроф обод ва кўнгиллар шод бўлди.
Феруза Шомуродова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶