“Зулфияхоним издошлари” деб номланган тадбир ўтказилди
5 март куни 69-сонли умумтаълим мактабида ўзбек шоираси Зулфияхоним таваллудининг 103 йиллигига бағишланган катта тадбир ўтказилди.
“Зулфияхоним издошлари” деб номланган ушбу тадбирни мактаб директори Б.Кўлбоев кириш сўз билан очиб, атоқли ўзбек шоираси Зулфия Исроилованинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб, бугунги кунда унинг издошлари сафи тобора кенгайиб бораётгани ҳақида гапирди.
Шундан кейин Зулфияхоним издошлари – шоира қизларга сўз берилди. Мактабнинг 8-синф ўқувчиси Малоҳат Камолова ўзининг “Баҳор” шеърини ўқиганида тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди. Шунингдек, 9-синф ўқувчиси Мафтуна Камолова, 6-синф ўқувчиси Шириной Pаҳимова, 7-синф ўқувчиси Умида Камолова, 6-синф ўқувчилари Азиза Еримбетова ва Ҳилола Отажоновалар ҳам гўзал шеърлар ўқиб, тадбир иштирокчиларини қойил қолдиришди.
“Зулфияхоним издошлари” деб номланган ушбу тадбирда шеърхонликдан ташқари ўқувчи қизлар бошқа йўналишлар бўйича ҳам ўз иқтидорларини намойиш этдилар.
Жумладан “Ёш билимдон қиз” йўналиши бўйича 10-синф ўқувчиси Лайло Бозорбоева, “Ёш спортчи қиз” йўналиши бўйича 8-синф ўқувчиси Зайнаб Атажонова, “Ёш шоира қиз” йўналиши бўйича 7-синф ўқувчиси Умида Камолова, “Ёш раққоса қиз” йўналиши бўйича 10-синф ўқувчиси Динора Pустамова, “Ёш тўқувчи қиз” йўналиши бўйича 7-синф ўқувчиси Севинчой Тоҳировалар ғолиб деб топилди.
Мактабнинг “Гулғунчалар” деб номланган жамоаси дилрабо куй ва қўшиқлари, мафтункор рақслари билан якунланган ушбу тадбир иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.
Умида Камолова,
мактабда ташкил этилган
“Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶