Уюшқоқлик яхши натижаларга олиб келди
Бу йилги умумхалқ ҳашарида “Қипчоқ” шаҳарчаси аҳолиси билан биргаликда шаҳарча ҳудудида фаолият кўрсатаётган таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилар жамоалари ҳам фаол иштирок қилдилар.
Шанбалик кунларида шаҳарча ҳудудидаги Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежининг 70 нафардан зиёд ўқитувчи ва техник ходимлари ҳамда 750 нафар ўқувчилари ободонлаштириш ишларида иштирок этишиб, коллеж ҳудудини тўла тозалаш, 1500метр ариқ-солмаларни қазиб тозалаш, чиқиндиларни четга олиб чиқиш, 2000 туп манзарали ва 400 туп мевали дарахт кўчатларини ўтқазиш, 5000 туп дарахтга шакл бериб, оҳаклаш ва 150 туп гул кўчатларини ўтқазиш ишларини амалга оширишга эришдилар.
Амударё агробизнес касб-ҳунар коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида уюшқоқлик билан ўтказилган бу галги ҳашар она-юртимиз ва табиатимиз гўзаллигини асраш ҳамда авайлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.
Феруза Шомуродова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶