Жамият
👁 820
САЛОМАТЛИКНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ – СОҒЛОМ ТУPМУШ ТАPЗИ
Холимбег овулининг “Аёқчи” маҳалласида ташкил этилган “Саломатлик мактаби” ишчи гуруҳи аъзолари маҳалла аҳолиси орасида ва ҳудуддаги таълим муассасаларида тиббий маданиятни ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Яқинда 69-сонли умумтаълим мактабида ушбу ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган давра суҳбатида “Геатит-А”, камқонлик касалликлари ва уларнинг олдини олиш, ўсмирлар репродуктив саломатлиги ҳақида, эрта турмуш қуришнинг ёмон оқибатлари тўғрисида сўз юритилди.
Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида савол-жавоблар асосида ўтказилган ушбу давра суҳбати барча иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.
Мафтуна Камолова,
мактабда ташкил этилган “Мухбирлар пости” аъоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶