ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИДА ҲАРБИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛАЯПТИ
МХХ чегара қўшинларига қарашли 9202 “К” ҳарбий қисм ҳарбийлари томонидан жойларда Давлат чегараси режимини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида йиғилишлар ўтказилаяпти.
Туманимиздаги “Қорамон”, “Бўзсолма”, “Ҳизир эли” маҳалла фуқаролар йиғинларида ва Холимбег овул фуқаролар йиғинида ўтказилган шундай йиғишиларда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни талаблари, маҳаллий аҳолининг чегара олди жойларда хўжалик ишлари билан шуғулланиш тартиби ва уларнинг давлат чегарасини қўриқлашдаги иштироки ҳақидаги масалаларга кенг тўхталинди ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда тезкор маълумотларга ўз вақтида эга бўлишда маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида кенг турда сўз юритилди.
Йиғишилар якунида ҳарбийлар аҳоли вакилларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар бердилар.
Е.АЛЯМИНОВ, сержант

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶