Жамият
👁 883
МАКТАБДА “ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАPИ” КЎPИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 6 март куни 35-сонли умумтаълим мактабида “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танлови ўтказилиб, унда “Адолат” ва “Камолот” жамоалари ўзаро беллашдилар. Олдин жамоалар тест саволларига жавоблар беришди. Кейин ҳуқуқий саводхонлик бўйича беллашиб, эркин мавзудаги саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Беллашув натижаларига кўра “Адолат” гуруҳи 70 балл, “Камолот” гуруҳи эса 85 балл тўплаганлиги аниқланди.
“Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танлови ғолиби бўлган “Камолот” жамоаси мактаб маъмуриятининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.
Дилрабо ЗАPИФБОЕВА, мактабда ташкил этилган “Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶