Диққат, эълон!
Ҳурматли юртдошлар!
Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 23 февраль кунги "2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Наврўз байрами юртимизнинг барча жойларида умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилади.
19 март куни Амударё туманида бўлиб ўтадиган байрам томошаларида фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, дорбозлар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ҳамда истеъдодли эстрада хонандаларини жалб этган ҳолда юксак савияда ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, байрам томошаларида сумалак сайли, китоблар ярмаркаси, миллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил қилинади.
Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида умумхалқ сайллари бўлиб ўтадиган Манғит шаҳри Олмазор маҳалласидаги Марказий ўйингоҳ ҳамда Маданият ва истироҳат боғига олиб борувчи йўллар, яъни “Баркамол авлод” ҳамда Исломобод кўчаларининг бир қисми 18-19 март кунлари автотранспорт воситалари қатнови учун вақтинча ёпилишини маълум қиламиз.
Барча юртдошларимизни 19 март куни бўлиб ўтадиган Наврўз байрами томошалари ва умумхалқ сайлига таклиф қиламиз.
Туман ҳокимлиги

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶