Ҳуқуқ билимдонлари аниқланди
Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, билимларини ошириш мақсадида турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Яқинда туманимиздаги 40-сонли мактабда шундай тадбирлардан бири “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Кўрик-танловда 1-мактабнинг “Ёш адвокатлар”, 16-мактабнинг “Ёш ҳуқуқшунослар”, 31-мактабнинг “Конституция”, 38-мактабнинг “Ҳуқуқшунос”, 40-мактабнинг “Адолат” ҳамда 55-мактабнинг “Ёш адолатчилар” жамоалари иштирок этдилар.
Жамоалар ҳавола этилган ҳуқуқшунослик бўйича тест сўровлари, саволлар ва саҳна кўриниши намойиш этиш шартлари орқали билим ва маҳоратларини синаб кўрдилар.
Танлов якунида жамоалар орасида 40-мактабнинг “Адолат” жамоаси барча шартларни аъло даражада бажариб ғолиб деб топилди. “Адолат” жамоасига “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловининг туман босқичига йўлланма берилди.
Ирода Ердошева,
38-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶