Амударёда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда (+Видео)
Баҳор – гўзаллик ва нафосат, янгиланиш ва яратувчанлик фасли. Туманимизнинг ҳар бир кўчаси ва аҳоли масканларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари аллақачон бошланиб кетди. Бугун чора-атрофга назар солсангиз, кимдир кўчат экаётгани, кимдир ариқ қазиб, яна кимдир ҳовли атрофини тозалаётганига гувоҳ бўласиз. Бу борада овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил қилинган жамоатчилик назорати гуруҳининг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда. Жамоатчилик назората гуруҳлари аъзолари нафақат уй ва ҳовлиларда тозалик ва озодалик, санитария талабларига риоя қилиниши, балки томорқа ерларининг экишга тайёрланишини ҳам назорат қилиб бормоқда.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ёшлар фаоллигига эришиш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари боқувчисини йўқотган оилалар, кекса ва ногиронларнинг ҳовлиларини тартибга келтириш, томорқа ерларини экишга тайёрлаш ишларига яқиндан ёрдам бермоқдалар.
Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 23 февраль кунги “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан тегишли мутасаддиларга жорий йилнинг март-апрель ойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигини ташкил этиш ҳамда бу борадаги ишлар энг яхши йўлга қўйилган туман, қишлоқ ва маҳаллалар тажрибасини оммалаштириш вазифалари топширилган эди. Шундан келиб чиқаан ҳолда туманимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари туман ҳокимлиги томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶