Фан ва таълим
👁 1,489
НАВРЎЗ АРАФАСИДА
Наврўз айёми арафасида ўтказилган умумхалқ ҳашарида 5-сонли мактаб ўқитувчилари
ва ўқувчилари фаол иштирок этдилар.
Мактаб ходимларининг самарали меҳнатлари эвазига
16-17 март кунлари кўплаб савобли ишлар,
ибратли юмушлар амалга оширилди. Ҳашарда 56 нафар ўқитувчи, ишчи ходимлар, 468
нафар ўқувчи иштирок этди.
Ҳашар кунларида мактабдаги мавжуд синф
хоналаридаги парта, стол ва стулларнинг 70 фоиздан кўпроғи таъмирланиб, асл
ҳолига келтирилди.
Икки кунлик умумхалқ ҳашари мобайнида асосий
эътибор мактаб атрофини ободонлаштириш, саранжомлашга қаратилди. Мактабнинг ер
майдонига 4680 туп манзарали ҳамда 2872 туп мевали кўчат ўтқазилди.
Ҳашар мактабимизда намунали ташкил этилди.
О.ЕШЧАНОВА,
5-сонли мактаб.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶