МАКТАБДА “ФУҚАPО МУҲОФАЗАСИ”КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 22-февраль куни 70-сонли умумтаьлим мактабида “Фуқаро муҳофазаси”куни ўтказилди.
“Ҳаёт хавфсизлиги” ўқув курси якунига бағишланиб ўтказилган ушбу тадбирда мактабнинг барча ўқитувчилари, ўқувчилари ва ишчи-техник ходимлари иштирок этдилар.
Бу тадбир бошланишида дастлаб мактабнинг 9-а ва 9-б синфлари ўқувчилари ўртасида “Фуқаро муҳофазаси”кунига бағишланган викторина ўтказилди. Викторина шартларини тўлиқ бажаришга эришган 9-б синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритишди.
“Фуқаро муҳофазаси”куни кун тартибидаги иккинчи масалага асосан “Ҳаёт хавфсизлиги”курси бўйича “Зилзила”,”Электр асбоблари билан ишлашда хавфсизлик қоидалари”,”Сув тошқини”мавзуларида очиқ дарслар ўтказилди.
Шунингдек,”Фуқаро муҳофазаси”куни режасига кўра мактаб радио тармоғи орқали мактаб ўқувчиларини зилзила бўлиши эҳтимоли ҳақида хабардор қилиш, мактабда ёнғин бўлганида ўт ўчирувчилар томонидан уни бартараф этиш, ўқувчиларни қутқариш, жабрланувчиларга “Санитария пости”аьзолари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш машқлари бажарилди.
“Фуқаро муҳофазаси”кунининг охирги қисмида спорт мусобақалари ўтказилиб, ҳаваскор саньаткорлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.
Моҳира ЙЎЛДОШЕВА,
мактабда ташкил этилган “Мухбирлар пости”аьзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶