БУЮК ШОИP А.НАВОИЙНИНГ 577 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИP
Шу йилнинг 9 февраль куни Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилиб, унда коллежнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гулнора Худойберганова шоир бобомизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилди.
Шундан сўнг коллежнинг 3-16 гуруҳи, “Ипакчи” йўналиши ўқувчиси Саида Қурбонбоева, 12-16 гуруҳининг “Кенг ассортиментдаги кийимлар конструктори” йўналиши ўқувчиси Шоҳида Абдуллаева, 9-15-гуруҳининг “Тикув ва трикотаж буюмларни ишлаб чиқариш техник-технологи” йўналиши ўқувчиси Мавлуда Тўлибоева ва 10-15 гуруҳининг “Кенг ассортиментдаги кийимлар конструктори” йўналиши ўқувчиси Зиёда Кенжаевлар А.Навоий ижодидан намуналар ўқидилар.
Буюк бобокалонимиз А.Навоий таваллуд кунига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Азамат СОБИPОВ, коллежда ташкил этилган
“Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶