Адабиёт
👁 963
Aкадемик лицейда Бобур таваллуд куни нишонланди
Улуғ шоир, тарихчи, олим ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги туманимиздаги ўқув муассасаларида кенг нишонланди.
14 февраль куни Амударё академик лицейида улуғ бобокалонимиз, жаҳон адабиётига улкан ҳисса қўшган Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган кеча ўтказилди. Кечада лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий-мусиқий дастур намойиш этилди.
Ўқувчилар астойдил тайёрлаган қўшиқ ва рақсларини, Бобур ҳаёти ҳақидаги саҳна кўринишларини, ғазал ва рубоийларни ижро этиб, томошабинлар эътиборига ҳавола қилдилар.
Амударё академик лицейида Бобур таваллудига бағишлаб ўтказилган кеча томошабинларга ниҳоятда манзур бўлди.
Ойбек Бегимов,
Туман Маданият бўлими ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶