И.КАРИМОВНИ ХОТИРЛАШ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Мустақил Ватанимизнинг Биринчи Президенти, буюк сиёсат ва давлат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар туманимиз ўқув муассасалари ва жамоат ташкилотларида ҳамон халқимизнинг суюкли фарзандига чексиз ҳурмат-эҳтиром туйғулари ила давом этмоқда.
Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган ана шундай тадбир “Мустақиллик меъмори” деб номланди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасига бағишланган мазкур тадбирда “Менинг Биринчи Президентим” мавзусида коллеж миқёсида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари муносиб тақдирландилар ва танлов ғолиблар ўз иншоларини ўқиб бердилар. Шунингдек, тадбирда “Ислом Каримов – мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Нодира Қозоқбоева, “Ёш мухбирлар” тўгараги аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶