Қорақалпоғистонда қорилар мусобақаси ўтказилди
Элликқалъа туманида қорилар мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидан ташриф буюрган 18-25 ёш ва 26-40 ёшлар ўртасидаги қорилар иштирок этдилар. Шундан 6 нафарини амударёлик қорилар ташкил этди. Мусобақага Ўзбекистон Pеспубликаси Диний ишлар бўйича қўмитасидан ташриф буюрган мусобақа ташкилий ҳайъати аъзоси Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва бошқалар ҳакамлик қилдилар. Иштирок этган қорилар Қуръони Каримни ёддан тиловат қилиш ва китобдан қироат билан ўқиш бўйича беллашдилар.
Мусобақада қорилар Қуръони Карим сураларини қироат билан тиловат қилиш бўйича бир-биридан қолишмасликка ҳаракат қилдилар. Мусобақадан сўнг, амударёлик қорилар туман жомеъ-масжиди имоми Абдураҳмон Матсапоев бошчилигида муқаддас қадамжоларимиздан бири бўлган “Султон Увайс бобо” зиёратгоҳини зиёрат қилдилар.
Йўлдошбой Болтабоев

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶