ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИНИ ЎРГАНИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ
15 январь куни туман Давлат солиқ инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь кунги Ўзбекистон республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб, унда туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, тадбиркорлар ва туман иқтисодий суди ходимлари иштирок этдилар.
Йиғилишда туман иқтисодий суди раиси У.Сабиров Президент Мурожаатномасининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари” деб номланган қисмининг мазмун моҳияти тўғрисида маъруза қилди.
Туман иқтисодий суди раиси У.Сабиров ва туман Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Ж.Рахимовлар туман тадбиркорларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар беришди.
Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶