Оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда
Мамлакатимизда кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.
“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи маҳалла фахрийлари, кам таъминланган оилалар, ногирон ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга Янги йил байрами кунларида маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда “Amudaryotex” МЧЖ томонидан умумий қиймати бир миллион сўм миқдорида совғалар топширилди.
МФЙ раиси А.Сабуров ва фуқаролар йиғини масъуллари хомийлар иштирокида жами ўттизта хонадонга ушбу совғаларни тарқатди.
Маҳалла фуқаролар йиғини келгусида ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш ва янги иш ўринларини яратиш орқали оилаларнинг моддий фаровонлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олган.
Ғ.Ешниёзов

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶