21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 13:10
Жамият 👁 5,904

ТАБИАТ – ОНАМИЗ

ТАБИАТ – ОНАМИЗ

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган энг долзарб масала ҳисобланади. Шу боис, мустақилликнинг илк йиллариданоқ "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, "Ҳаво атмосферасини муҳофаза қилиш тўғрисида”, "Чиқиндилар тўғрисида”, "Алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тўғрисида”ги бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга жорий этилди. Ушбу қонун ҳужжатларига мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида миллионлаб сўм маблағлар ажратилди. Биргина 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар учун 89 миллиард сўмлик маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида табиат ва атроф-муҳит муҳофазаси учун 69,68 миллион АҚШ доллари, 7134,7 миллион сўмлик маблағлар ажратилиши кўзда тутилган. Бу – бизни қуршаб турган наботат оламини кўз қорачиғидек асраш, ободонлаштириш, кўкаламзор ҳудудларни янада кенгайтириш, янгиликлар билан бойитиш дегани. Зеро, табиат – онамиз, ундаги барча неъматлар эса бойлигимиз. Бу бойликни асраб-авайлашга шу заминда яшаб, шу ҳаводан нафас олаётган ҳар бир инсон масъул.

Туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан жорий йилнинг  олти ойи давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида туман прокуратураси ва туман ДСЭНМ ходимлари билан ҳамкорликда рейдлар ўтказилди. Рейд натижасига кўра қонунбузарликларга йўл қўйган тегишли идоралар ва шахсларга маъмурий чоралар кўрилиб, аниқланган қонун бузилишлари юзасидан 47 шахсга 3740730 сўм жарима солинди ва тўлиғи билан ундириб олинди. Шу билан бир қаторда 7 нафар фуқаронинг ариза ва шикоятлари ўрганиб чиқилиб, уларга ўз вақтида жавоблар қайтарилиб, қаноатлантирилди. Лекин шунга қарамасдан фуқаролар тарафидан табиатга зиён етказиш ҳолатлари ҳамон учраб келмоқда. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Қипчоқ ва Жумуртов шаҳарчасида дарёнинг муҳофаза ҳудудига ўзбошимчалик билан балиқхона қуриб, дарё сувини ифлослаганлиги учун фуқаролар А.У.Алламов, О.У.Алламов, Н.А.Ўрозбоева, У.Т. Ўринбоев, Х.Камолов, К.К Атажанов ва бошқалар, жами 11 нафар шахсга 715500 сўм, ер ресурсларидан нотўғри фойдаланганлиги учун 2 нафар шахсга 159000 сўм, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонун талабларини бузганлиги учун 11 нафар фуқарога жарима солиниб, ундириб олинди.

Фуқаролар тарафидан содир этилаётган қонунбузарликлар шуни кўрсатадики, ҳали аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари етарли даражада эмас. Қонунбузарликларнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида аҳолига тушунтиришлар бериш, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, уларнинг экологик маданиятини оширмоғимиз керак. Бугунги кунда экологик таълим-тарбия ишларини боғча ва мактаблардан бошлаб олиб борилаётганлиги давлатимиз томонидан атроф-муҳит муҳофазасига қаратилаётган катта эътибордир. Шу боис, туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими нозирлари томонидан йил давомида ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни янада чуқурроқ ўрганиб, қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, "Тоза ҳаво - дардга даво”, "Табиат - онамиз”, "Атроф-муҳит тозалиги – соғлом ҳаёт мезони” мавзуларидаги аҳоли ўртасида олиб борилаётган суҳбатлар мунозараларга, таклиф, талаб ва истакларга бойлиги билан ажралиб туради. Аҳолидан тушаётган ҳар битта ариза, талаб ва таклифлар, ўтказилаётган суҳбатлардан келиб чиқадиган хулосалар шуни кўрсатадики, аҳолининг экологик маданиятини оширмай туриб, бу борадаги муаммоларни ечиш асло мумкин эмас. Шуни инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси туман бўлими нозирлари ОФЙ ва МФЙларда, коллеж ва лицей ҳамда мактабларда тез-тез учрашувлар ўтказиб, туман ДСЭНМ ходимлари, "Камолот” ЁИҲ туман бўлими, жойлардаги профилактика нозирлари билан ҳамкорликда иш олиб бораётганликлари боис, кўплаб кўнгилсиз ҳолатларга барҳам берилди. Қорақалпоғистон Республикаси "Қишлоқхўжаликкимё” ҳиссадорлик жамиятининг туман филиалига қарашли 18 та шохобча мудирларига нисбатан атроф-муҳитга лоқайд муносабатда бўлганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 89-моддаси, 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, жарима жазоси қўлланилди. Бундан ташқари, "Элликқалъа нефть базаси” унитар корхонасининг Қоратов филиалига қарашли 17 та шохобча мудирлари ҳам табиатга етказган зиёнлари учун маъмурий жазо олишди.

Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Хусусан, туманимизнинг Ойбек номли, Дўстлик, Олмазор, Чордара, Дурунки, "Бой овул”, Беруний номли, Гулзор, Бўстон, Янги обод, Дарё бўйи МФЙлари раислари ҳам ўз ҳудудларида табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларини бузганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилдилар.

Азизлар, табиат – онамиз. У бизни ўзининг сўлим бағридаги ноз-неъматлари ила сийлайди: у туфайли қорнимиз тўқ, эгнимиз бут, кўнглимиз хотиржам, ҳатто тан-жонимиз соғ. Унинг мусаффо ҳавосидан дилимиз чоғ, оёғимиз остидаги ҳар зарра тупроғидан тортиб, ҳар битта япроғи-ю бир томчи сувигача танимизга дармон, юрагимизга қувват. Ана шу олий неъмат билан ҳаётимиз гўзал, фаровон. Бу гўзалликни асраш, фаровонликни бойитиш эса бизнинг – она табиатнинг буюк хилқати – одамзоднинг иши, муқаддас бурчи. Буни унутишга асло ҳаққимиз йўқ.

Музаффар АБДУРАИМОВ, туман табиатни муҳофза қилиш бўлими бошлиғи.

Жумамурод ДЎСИМБЕТОВ, туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи муовини.

Шуҳрат БОЛТАБОЕВ, сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича нозир.

(Фото - http://uznature.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026