Байрам муборак!
Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясининг 25 йиллигига
Билмасман, дунёнинг у четин, балки,
Билолмасман минг бир синоатини.
Лекин Ватан ҳақда айтмам шунчаки,
Шунчаки айтмасман Бахтнинг отини!
У менинг қонимга қоришган тупроқ,
Ташна кўнгилимда меҳри-обимдир.
Жисм-у жоним аро абадий уйғоқ,
Эрк йўлига чиққан ҳур хитобимдир!
Удир, эврилишлар силсиласида,
Халқни эзгу йўлга элтган миссия –
Мустақил Ватаннинг янги наслига,
Абадий бахт берган Конституция!
Қаранг, Ватанимда инсон мукаррам,
Унга насиб этмиш олий туҳфалар:
Ҳар элат ва миллат азиз, муҳтарам,
Бахтларига кафил олтин саҳфалар.
Илм-у ирфон йўли дахлсиз мангу,
Боқий қадриятлар Ватанга чирой.
Шунчалар файзли истиқлол тонги –
Ҳар битта хонадон нурафшон сарой.
Оила бағрида авлодлар хуррам,
Келажак уфқига интилиб яшар.
Маҳалла аталмиш салтанатни ҳам,
Айтинг, кўрганмикан жумлаи башар?!
Сиёсат бобида мардона, ўктам,
Шарқ уфқин ёритган тинчлик маёғи.
Марказий Осиё аро энг кўркам
Ватан бу! Сарбони Темур сиёқли!
Ҳар эзгу юмушда Қонун устувор,
Инсон манфаати энг олий матлаб.
Тил-у дин шунчалар топиб эътибор,
Дунёни лол этмиш исломий мактаб!
Билмасман, дунёнинг у четин, балки,
Номдор мамлакатлар кўпдир жаҳонда.
Ҳур, озод яшайман! Билганим шуки –
Қонунлар устувор Ўзбекистонда!
Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶