Саломатлик
👁 2,509
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриши 6 йилга узайди
Ўзбекистонда ўтган йилларда оналар ва болалар ўлими 3 баравардан ортиқ камайиб, фуқароларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга етган.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида
Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилинди.
Вазирлик бошқарма бошлиғи Б.Шароповнинг айтишича, тизимда фаолият кўрсатаётган реабилитация марказларида ҳар йили ўртача 15 минг нафардан зиёд ногиронга тиббий-ижтимоий ва касб хизмати кўрсатилмоқда.
«Обод турмуш йили» Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 10 га яқин корхона ташкил этилиб, уларда ногиронларни касбга ўқитиш, турли ихтисосликлар бўйича қайта тайёрлаш ва бандлигини таъминлашга эришилди.
(Манба - http://darakchi.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶