ҲАШАР ТУФАЙЛИ ЧОР-АТРОФ ОБОД БЎЛДИ
Ҳар йилги анъанага кўра, шу йилнинг 19-20 август кунларида мустақиллигимизнинг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида бутун юртимизда чор-атрофни ободонлаштириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш мақсадида хайрия ҳашари ўтказилди.
Икки кун давом этган ҳашар давомида туманимиз миқёсида ҳам кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. Миллий қадриятларимиз даражасига кўтарилган тадбирда туманимиз бўйича 158 800 нафар юртдошларимиз фаол иштирок этдилар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан икки кун давомида 201 гектар ҳудуд ободонлаштирилди, 205 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди, 169 км. ариқ ва лотоклар тозаланди, 90 та қабристонлар ободонлаштирилди. Мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб, оҳакланди.
Шунингдек, 2278 метр квадрат ҳажмдаги уй-жойлар таъмирланди, 166 та оилага моддий ёрдамлар берилди.
Амалга оширилган бу чора-тадбирлар туфайли чор-атроф янада гўзаллашди, ободонлашди ва тозаланиб, юртдошларимизнинг энг улуғ, энг азиз байрамни нишонлашлари учун муносиб шароитлар яратилди.
(Ўз мухбиримиздан).
Суратда: умумхалқ хайрия ҳашаридан лавҳалар.
М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶