22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 20:17
Жамият 👁 4,473

ЖАННАТМАКОН ЮРТДА МЕҲНАТ ҚИЛИШ ҲАМ БАХТ

ЖАННАТМАКОН ЮРТДА МЕҲНАТ ҚИЛИШ ҲАМ БАХТ

(Бизнинг суҳбат)

Аёл зоти ўз номи билан нозик хилқат, ғамхўрликка, меҳр-эътиборга ташна ва шу баробарида аҳли оиласига, атрофидагиларга фидойи қилиб яратилган. Аёл нафақат ўз хонадонини қалб қўри ила  обод этгувчи, балки, жамият равнақига ҳам таъсир этувчи мислсиз қудратга эгадир.

Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.Каримов "Бир аёл ўз хонадонининг тинч-тотувлигини таъминлаб, фарзандларини оқил ва кучли қилиб вояга етказса, бу – унинг мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, Ватанимиз тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси бўлади”, деган эдилар. Юртимизнинг аёллари бекалик, оналик масъулиятини адо этиш билан бир қаторда турли жабҳаларда намуна  бўлиб меҳнат қилишаётгани ҳам айни ҳақиқат.

Чор-атрофимизда ўз ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти билан бугунгидай дориломон кунларга етишимизга муносиб ҳисса қўшган аёллар жуда кўп.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш учун қизғин ҳозирлик кўрилаётган кунларда уларнинг айримлари билан учрашиб, тоталитар тузум  билан бугунимизнинг фарқи, бугунгидай фаровон кунларнинг қадр-қиммати, аёлларга яратилаётган имкониятлар ҳақида суҳбатлашдик.

Ўғилжон Ёқубова, Манғит шаҳри, Янгиобод маҳалласи:

– Мен етмиш ёш остонасидаман. 27 ёшимдан мактаб директори, қишлоқ кенгаши раиси, ижроқўм раиси ўринбосари, ҳоким муовини, сиёсий партия туман Кенгаши раиси каби масъулиятли лавозимларда ишладим.

Одамларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қилиб, одамларга қайишиб ишлаш тоталитар тузум даврида жуда қийин эди. Маъмурий буйруқбозлик авж олган сўнгги йиллар айниқса, оғир кечди. Юқоридан келган топшириқ, у бизнинг турмуш тарзимизга тўғри келадими, йўқми, барибир бажариш талаб этиларди.

Шуларни ўйласам, бугунгидай, давлатимиз раҳбаридан тортиб, қуйи бўғин раҳбарларигача оддий халқ билан учрашиб, хонадонларида бўлиб, турмушини ўрганиб, ҳаётини янада фаровон қилишга ҳаракат қилинаётгани, ҳар бир фуқарога давлат органларига мурожаат қилиб, муаммоларини айтишига имкон берилаётганидан кўнглим тоғдай юксалиб кетади. Ахир халқнинг дардига, муаммоларига қулоқ солиб, амалий ёрдамлар берилаётганига ҳаммамиз, ҳар куни гувоҳ бўлаяпмиз.

Мамлакатимиз ҳаётида янги саҳифа очиб, халқимизнинг тилини, динини, миллий қадриятларини қайта тиклаган мустақиллик йилларидаги фаолиятим учун 1992 йилда "Мустақилликнинг бир йиллиги” кўкрак нишони билан, 2000 йилда "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан тақдирландим.

Мана, кексаликка қадам ташлаган бўлсам ҳам, ҳеч эътиборсиз қолаётганим йўқ. "Янгиобод” маҳалла фаоли сифатида ҳамон сафдаман. Айни кунларда мустақиллигимизнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамиятини ёшларга, кенг  жамоатчиликка етказиш мақсадида тарғибот тадбирларда қатнашиб, кечаги ва бугунги кунимизнинг фарқи ҳақида, юртимизда ҳар бир фуқаронинг бахтли-саодатли ҳаёт кечириши учун яратилган шароитлар ҳақида гапирмоқдаман, бугунгидай ҳур даврни қадрлашга чақирмоқдаман.

Ҳайитгул Йўлдошева, халқ таълими фахрийси, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси:

– Ҳар нарсанинг фарқи таққослашда билинади.

Ўқитувчи бўлиб иш бошлаган кезларим бизнинг касбимизга жуда паст назар билан қаралар, ойлик маош ҳам жуда кам эди. Шу боисдан ҳам мустақилликнинг илк йилларида, ундан олдин ҳам бошқа соҳаларга ишга ўтиб кетганлар кўп бўлди. Мен, мақтаниш бўлмасин-у, олийгоҳни битказиб келганимдан сўнг 30-сонли мактабга ишга  кирган бўлсам, шу буйруқ билан  пенсияга чиқдим.

Мустақиллик йиллларида халқимиз ўз-ўзини таниди, инсоний қадри  юксалди. Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.Каримов ўқитувчилик касбини  юксакларга кўтарди, келажак авлод тарбиячиси сифатидаги мавқеини, масъулиятини оширди. 1 октябрни уларнинг касб байрами сифатида умумхалқ байрами, деб эълон қилди. Ўша вақтлардаги касбдошларимнинг қанчалар қувонганини сизларга тасвирлаб беролмайман.

Бутун умримга ёруғлик, маъно бахш этган бир воқеани айтай. Бу 1998 йилда бўлган. Ўшанда мен "Ўзбекистон халқ ўқитувчиси” деган юксак шарафга лойиқ кўрилган, Тошкентга, мустақиллигимизнинг 7 йиллиги муносабати билан орден, медаллар билан мукофотланганларни тақдирлаш маросимига чақирилган эдим.

Маросим ўтказиладиган саройга кириб борарканман, юрагим қаттиқ ҳаяжонланганимдан тўхтаб қолаётгандай бўлди.

Худо раҳматига олган бўлсин, Биринчи Президентимиз И.Каримов тантанали маросимни очиқ деб эълон қилдилар ва барчани байрам билан қутлаб, мукофот топшира бошладилар. Энг аввало бир фермернинг исм, фамилиясини айтиб чақирдилар. Худди  ҳозиргидай кўз ўнгимда: гавдали, дўппи кийган фермернинг мукофотини топшираётиб, йиғилганларга:

 – Ҳаммамизни едириб-ичирадиган,  ризқимизни яратадиган деҳқон. Шунинг  учун мукофот топширишни шу кишидан  бошласам, қарши бўлмайсизлар, деб  ўйлайман, – дедилар. Ҳамма у кишининг  гапини маъқуллаб, қарсак чалди. Кейин яна залга мурожаат қилдилар:

– Биласизларми, биз ким бўлмайлик, ҳаммамиз ҳам устозлар қўлидан сабоқ олганмиз. Уларнинг таълим-тарбияси билан ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. Демак, келажагимиз ҳам ўқитувчилар қўлида, – дедиларда менинг исм-фамилиямни ўқидилар.

Мустақиллик йилларида нафақат ўқитувчиларнинг, балки, барча меҳнаткашларнинг ҳам меҳнати қадрланмоқда, унумли ишлашларига шароит яратилмоқда, умуман, ҳаётимиз тубдан ўзгарди.

Шунинг учун ҳам бутун юртдошларимиз мустақиллигимизнинг 26 йиллигини муносиб кутиб олишга ҳозирлик кўраяпти.

Розия Дурдиева, меҳнат фахрийси, «Тўлқин» овули:

– Мен колхозчи, турмуш ўртоғим ўқитувчи бўлиб ишлаб, 9 нафар фарзандни эл қаторига қўшдик. Шуларнинг 5 нафари ўқитувчи, қолганлари ҳам турли касб-ҳунар эгалари.

Мен ишлаган вақтларимда аёллар ҳатто туғруқ таътилида ҳам ипак қурти боқиб, далада ишлашга мажбур эди, таътили тугагач, болани ташлаб, кун бўйи ишларди. Эҳ... у пайтларда пахта деган экин онадан ҳам, боладан ҳам азиз эди.

Ҳозир аёлларга, болаларнинг соғлом бўлиб ўсиши учун яратилаётган шароитларнинг ҳеч баҳоси йўқ. Қадрини сўз билан ифодалаш қийин.

Ҳозир мана, невара-чеваралар қуршовида ўтириб, шундай кунларни эъзозланг, авайланг, дея уқтираман барчасига.

Муҳтарам Юртбошимиз айниқса кексаларни эъзозлашга эътибор қаратаётганидан ёши улуғларнинг қувончи чексиз. Саломатлигини тик-лаши, дам олиши учун йўлланмалар берилиши, йўл ҳақининг эллик фоиз тўланиши, пенсияларнинг нақд пулда берилиши, ҳар бир ҳудудларда, маҳал-лаларда кексалар учун маданий дам олиши учун мас-канлар бунёд этилаётгани... буларнинг саноғи кўп.

Бундай эътибор кексаликни ҳам мароқли бир даврга айлантираяпти, десам муболаға бўлмас.

Шундай юрт фуқароси бўлиш ҳам улкан бахт.

Насиба Эшчанова, маданият ходими:

 – Яқинда интернет сайтларидан бирида Жанубий Кореяда ночор аҳволдаги кексаларнинг  кун кўриши тобора қийинлашиб бораётгани учун атай жиноятлар содир этиб, қамоққа тушишга ҳаракат қилишаётгани ҳақида ўқиб, қалбим ларзага келди. Мамлакатда қамоқхоналарда сақланаётган жами маҳбусларнинг  10 фоиздан зиёдини  60 ёшдан ошган кишилар ташкил этаркан. Қамоқхонада улар бошпана ва егулик билан таъминланади-да. Нақадар аянчли-а?

Шуларни ўйларканман, кексаларни  оиласи-ю бутун давлатимиз ардоғида тутаётган юртимиз учун ҳар қанча меҳнат қилсак арзийди, деган ўйга бордим.

Айни кунларда бутун жамоамиз билан мустақиллигимизнинг 26 йиллигини муносиб нишонлаш учун туманимиз халқига истиқлолнинг аҳамиятини, қадрини ифода эта оладиган театрлаштирилган байрам томошаси тайёрлаяпмиз.

Томошамиздан мустақиллигимизни улуғловчи куй-қўшиқлар, халқ оғзаки ижоди намуналари муносиб ўрин олган.

Бизнинг юртимиз чиндан-да жаннатмакон юрт. Илоҳим, кўз тегмасин. Биз санъаткорлар доимо элдошларимиз хизматида бўлайлик!

Суҳбатдош Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026