БУЮК ЙЎЛБОШЧИМИЗ ХОТИРАСИ ҲАМИША БАРҲАЁТ
Шу йилнинг 27 июль куни – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Аёқчи маҳалласида жойлашган "Темур-Анвара” тўйхонасида ўтказилган хотира тадбирида туман фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
"Юсуф эшон бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби А.Матсапоев халқимиз ўзининг истиқлол йилларида эришган барча оламшумул ютуқлари ва натижаларини ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан узвий боғлиқ, деб ҳисоблашини таъкидлади. Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида ҳам катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилган эди.
Биринчи Президентимиз ўз фаолияти, бутун онгли ҳаётининг маъно-мазмуни бўлган "Биздан озод ва обод Ватан қолсин!” деган эзгу ғояни илгари сурди ва бу шиор барчамизнинг, бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой олди. Улуғ Йўлбошчимиз ана шу буюк вазифани ҳамма вақт, ҳар қандай вазиятда ҳам шараф билан адо этди, бу йўлда беқиёс куч-ғайрати ва ақл-заковатини, керак бўлганда, ҳатто азиз жонини ҳам аямади.
Миллий урф-одатимизга биноан маросим иштирокчиларига ош тортилди. Биринчи Президентимиз хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶