12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:23
Адабиёт 👁 2,916

БЎЛИНГАН ҲОВЛИ

БЎЛИНГАН ҲОВЛИ

Саиджон бобо Иброҳим дўсти дунёдан ўтганидан бери унинг хонадонига бормаганига  бир неча йил бўлибди. Негадир болалиги ўтган маҳаллани қўмсади у. Ўйлаб қараса, бугун ҳеч кимникида ифторлик йўқ экан. Бугундан қулай кун йўқ, шундоқ Жийдали сойни ёқалаб борса, Иброҳимнинг ҳовлиси олдидан чиқади. Узоқ эмас, нари борса, бир чақиримлик йўл.

Чол-кампир қўшни маҳаллага етиб келишганида нақ аср намози вақти эди. Иккаласи ҳам ҳол-аҳвол сўрашувдан сўнг аср намози ибодатини адо этишди. Ота-онасининг  эски қадрдонлари ташрифидан кўнгли тоғдай кўтарилган Иброҳим бобонинг  катта ўғли Саъдулла қувонганидан кўзига ёш олди:

– Худди отам тирилиб келгандай бўлди, – деди у Саиджон бобонинг орқасига ёстиқ қўяркан. – Рўзадор бўлсангиз керак-а, ота?

У шундай деб югуриб-елиб ҳовлидаги супага кўрпача солаётган аёлига буюрди:

– Хатча, тезда отамга ифторлик тайёрла!

– Келинни овора қилма, болам, – деди Саиджон бобо. – Биз ифторлик қилгани келмадик. Ана, Шаҳаргул энангнинг тугуни тўла емиш, ифторликда ҳаммамизга етади.

Саиджон бобо ҳовлига разм соларкан, ўзлари ўтирган супанинг шундоқ ёнбошида, бетон-шифердан тикланган тўсиқ-деворни кўриб, ҳайрон бўлди. Бўйнини чўзиб тўсиқ-девордан мўралади. Деворнинг у ёғида икки нафар ёш бола ўйнаб юришар, ҳовли юзаси анчайин тор кўринарди. "Ака-укалар ота-онасидан қолган ҳовлини бўлиб олишибди-да”, – ўйлади Саиджон бобо. Зимдан Саъдуллани, ҳовлининг унга тегишли қисмини кузатаркан, ота уйнинг қарийб саксон фоизи акага, қолган йиғирма фоизгинаси кенжа ўғилга текканини сезди. Негадир бобонинг нафаси қисаётгандай, бўғзига нимадир тиқилгандай, лоҳасланди. Рўзадорликдан эмас, қадрдон жўрасининг фарзандларини ноаҳил кўрганидан юраги сиқилди Саиджон бобонинг. Шундай бўлса-да, сир бой бермади:

– Уканг Нурулла кўринмайдими? – деди Саъдуллага синовчан боқиб.

Саъдулла жавоб беришга шошилмади. Гўё Саиджон бобонинг олдида имтиҳон топшираётган талабадай ўнғайсизланди. Бобонинг сабри чидамай, яна савол ташлади:

– Укангнинг рўзғорини бўлаклаб, бўйнингдаги қарзингни осонгина узибсан-да? – чақиб олди у.

– Мен-мен... – Саъдулла тутилиб-тутилиб гап бошлаган эди ҳамки Саиджон бобо унинг юзига худди тарсаки туширгандай:

– Шу ишинг билан ўзингни акаман, эркакман, деб юрибсанми? Бу не ўтириш, бу қандай туғишганлик? – деди жаҳл билан. – Уй-жойинг камми? Ўтган баҳорда намунали уй олиб эдинг. Ўғлингнинг бири Тошкентда ишлаб, Тошкентда яшаса. Манғит шаҳрининг энг яхши жойидан ер олиб, данғиллама иморат қурган бўлсанг, мен сени ақлли-ҳушли бола, топарман-тутарман, туғишганларини қўллайди, десам, ғирт аҳмоқ экансан-ку, бола!

– Бу ака-укаларнинг иши, бова, – деди ифторлик учун дастурхон ёзаётган Саъдулланинг аёли. – Ўзлари шуни маъқул кўришди.

– Ҳей! – деди бобо деярли бақириб. – Рамазон ойида кўнгилларингга тегмоқчи эмасман-у, бор, Нуруллани айтиб кел.

Қовоқ-тумшуғи осилган Хатча ўртадаги тўсиқ-девордан мўралаб, минғирлади.

– Чақирган билан келмайди, акасини одам ҳисобида кўрмайди, ҳатто  салом ҳам бермайди. Ўзича тумшуғи осмонда. Бир пуллик муаллим бўлсанг, нимангга кериласан? Бориб турган...

– Келин! – Хатчанинг гапи оғзида қолди. Бобо хонтахтани мушти билан шундай урдики, унинг устидаги идишлар бир-бирига урилиб, жаранглаб кетди. – Менга қара, эринг сукут сақлаб турганда, сен ҳам тилингни тий! Бор, Нурулла билан келинни чақириб кел!

– Ота, ифтор вақти бўлди, оғиз очгандан сўнг...

– Оғзимизни оғзибирчиликда очамиз, Худо кечирсин, – овозини пасайтирди Саиджон бобо. Супанинг бир чеккасига ўтиб, намозшом ибодатини адо этишга киришаркан, Аллоҳдан бандаларига инсоф тилади.

Саиджон бобонинг чорлаётганини эшитган заҳоти Нурулла гўё учиб келди. Бобо билан қучоқлашиб кўришаркан, гўё отасининг бағрида тургандай ҳис этди ўзини. Ҳол-аҳвол сўрашганларидан сўнг Саиджон бобо билан Шаҳаргул энанинг келинлари ёпган гўштли патирни мақтаб-мақтаб тановул қилдилар. Дастурхон устида Саиджон бобо ёшлиги, Иброҳим дўсти ва унинг аёли Тўхтабибининг яхши фазилатларидан гапириб, уларнинг ҳақига қуръон тиловат қилди. Саъдулланинг назарида хонадон янада ёришиб кетгандай бўлди.

– Энди, – деди Саиджон бобо ҳовлини иккига бўлиб турган шифер-деворга ишора қилиб. – Хатча келиннинг овқати пишгунча, сизлар мана бу ишни пиширасизлар.

Ака-укалар жим, бошини кўтармай ўтиришарди.

– Қани, тур, Саъдулла. Ё ўзим туриб, олиб ташлайми ўртадаги тўсиқни?! Мен бундай бўлинган ҳовлида, кўнгли бўлак одамларнинг дастурхонидан туз тотмайман. Яхшиямки энанг тугун тўла ифторлик кўтариб келган экан.

Гапга Шаҳаргул эна аралашди:

– Ҳай, болаларим-а, қайси шайтоннинг гапига кирдингларки, ота уйнинг фаришталарини қочириб юборибсизлар, – деди бошини чайқаб.

Саъдулла шу гапдан сўнг аста қўзғалди. Уй томонга ўтиб, қўлида болта, болғача ва қисқич кўтариб келди-да:

– Ма, ука, сен михларни суғуравер, – деди укасига қисқични тутқазаркан.

– Ахир...

– Нима, ахир! Мен айтдим-ми, қил. – Саъдулланинг овозида акаларга хос меҳр бор эди. – Хатча чечангнинг минғир-минғиридан қутулай, деб аслида мен ақлсизлик қилибман, ука.

Нурулланинг хўрлиги келди. У қўлидаги қисқични ташлаб юборганча акасини қучоқлаб олди. Бу ҳолатни кузатиб ўтирган чол-кампирнинг ёшланган кўзларига қувонч тўлди.

Ака-ука бир пасда ҳовлини иккига бўлиб турган тўсиқ-деворни олиб ташлашди. Унгача тайёр бўлган Хатчанинг товуқ гўштли куртуги дастурхонга тортилди. Бобо билан Шаҳаргул энанинг ширин суҳбати ҳатто бўлаётган ишлардан норози, қовоқ-тумшуғини осилтириб олган Хатчанинг ҳам чиройини очиб юборди. Супада ўтирган катталарнинг гурунгларига беэътибор, худди ўртада тўсиқ-девор ҳеч қачон бўлмагандай, бир-бирлари билан аллақачон топишиб олган кичкинтойлар маза қилиб ўйнашар, ўн тўрт кунлик Рамазон ҳилоли ҳовли юзини, бутун борлиқни кумушранг нурлари ила чароғон айлаган эди.

Шу куни Саиджон бобо билан Шаҳаргул эна Саъдулланинг қистови билан Иброҳим дўстининг хонадонида тунаб қолишди. Саҳарга яқин бобо ажиб туш кўрди: тушида Иброҳим дўсти кеча Саиджон бобо олдириб ташлатган тўсиқ-девор ўрнига қатор қилиб анжир кўчатларини ўтқазаётганмиш. Атрофда ажиб нурафшонлик. Саиджон бобо уйғониб кетди. Кампири аллақачон уйғонган, Хатча келиннинг саҳарлик учун ёзган дастурхони тайёр эди. Яхши ниятлар билан саҳарлик қилган чол-кампир тонгги намоз ибодатидан сўнг кетишга чоғланишди.

– Салқинда етиб олайлик, –деди бобо аста қўзғаларкан.

– Ўзим машинада элтиб қўяман, фақат бир илтимосим бор, – Саъдулла муҳим ишга қўл урган, натижасини кўришга ошиққан одамдай бетоқатланиб турарди.

Қандай илтимос, дегандай бобо унга ҳайронлик билан боқди.

– Бугун ҳам бизникида бўлиб турсангиз, шу, нима десам экан, ота уйни Нуруллага бутунлай хатлаб берсам...

Агар Саъдулла шу ишни қилса, бобо дўстининг хонадонида бир ой қолиб кетишга ҳам рози эди.

– Шундайми?! Унда қолганим бўлсин!

Шу куни Саъдулла кўч-кўронини олиб Манғит шаҳридаги янги иморатига  кўчди, ота уйини таъмирлатиш учун Нуруллага анча-мунча пул ҳам тутқазди. Кечқурун эса ота маконида маҳалласидаги рўзадорларга ифторлик берди.

– Қайдан қуёш чиқди-я! – укасини ҳовлидан сиқиб чиқариш учун хотинининг найрангларига учган Саъдулланинг бирданига хотамтойлик қилаётганидан ҳайрон бўлишди қўшнилар.

– Мана шу ҳовлидан, мана бу ердан! – деди Саиджон бобо кўкрагига қўлини қўйиб. – Аллоҳнинг иродаси. Болаларнинг кўнглига яхшилик фаришталари қайтди!

Эртасига Саиджон бобо ўз маҳалласидаги ифторликка чиқди.

– Эшитдингизми? – дейишди маҳалладошлари. – Жийдали сойдаги Иброҳим бобонинг икки ўғли жиқиллашиб, ҳовлисини иккига бўлиб олишганди. Саъдулла ҳовлидаги ҳақидан воз кечиб, бутунлай укасига хатлаб берибди. Рамазон ойининг шарофати бу!

– Ҳа-я, – деди Саиджон бобо ич-ичидан қувониб, – Рамазон ойининг шарофати бу, тўғри айтасан!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026