Веб-сайтимиз давлат гранти соҳиби бўлди!
Ассалому алайкум!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2016 йил 25 июндан 25 июлгача ўтказилган "Мустақиллик йилларида республика ҳаётининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги давлат гранти танлови якунига кўра "www.amunews.uz” ижтимоий-иқтисодий, маънавий - маърифий сиёсий ва ахборот веб-сайти таҳририятининг ҳам лойиҳаси ғолиб деб топилди!
"www.amunews.uz” веб-сайтида "Welcome to Karakalpakstan” саҳифасини ташкил қилиш орқали Қорақалпоғистондаги тарихий ёдгорликлар, қорақалпоқ халқининг номоддий маданий мероси ва бугунги фаровон ҳаётини хорижий аудитория ўртасида тарғиб қилиш” деб номланган лойиҳа доирасида яқин 11 ой ичида Сизни ва халқаро жамоатчиликни (инглиз тилида) ўлкамизнинг ўтмиши ва бугунги куни билан таништириб борамиз.
Саҳифамизни кузатиб боринг!

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶