12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:07
Адабиёт 👁 3,363

Кунлардан бир кун Ўрозали Рейимов...

Кунлардан бир кун Ўрозали Рейимов...

Дилкаш, ҳазилкаш ва қувноқ инсон, устозимиз Ўрозали Рейимов ҳар доим давраларга файз киритиб, атрофидагиларга кулгу, табассум «юқтириб» юради. Ўзи қувноқ бўлганиданми, ҳаётда у билан боғлиқ жуда кўп кулгули воқеалар содир бўлиб туради. Қуйида улардан баъзиларини Сизнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

Ўрозали Рейимов «Амударё ҳақиқати» газетаси таҳририятига ишга янги кирган кунларнинг бирида навбатчилик ҳам унинг «чекига» тушди. Боз устига, қандайдир мавзуда танқидий мақолани бошлаб қўйган эди, шоша-пиша тугатиб, теришга берди.

Эртасига эрталаб ҳамкасбларидан бири бошини қуйи солиб ўтирган Ўрозали оғага:

– Ҳа, Ўрозали оға, навбатчилик қийин эканми? – деди ҳазиллашиб.

– Йўқ, нега ундай дейсан?

– Шунда нега «мулгиб» ўтирибсиз, ичган одамдай?

– «Банг»нинг («Наша», демоқчи. Таҳр.) кучи, – деди Ўрозали оға жиддий оҳангда ва ҳамкасбининг қўлига янги чоп қилинган газетани тутқазди.

Ҳайрон бўлган ҳамкасби, Ўрозали оғанинг мақоласи устидаги сарлавҳани ўқиб, гап нимадалигини тушунди ва кулиб юборди.

Танқидий мақоланинг «Мухбиримиз бонг уради» деган рукни хатолик туфайли «Мухбиримиз банг уради» бўлиб кетган экан...

* * *

Ўрозали Рейимов Қорақалпоғистон телевидениесида ишлаб юрган кезлари қишлоқ хўжалиги корхоналарида шўр ювиш ишларининг бориши ҳақида лавҳа тайёрлаб, «Хабар» дастурига жўнатди.

Лавҳа эфирга кетгач, зум ўтмай, раҳбардан қўнғироқ бўлди:

– «Амударё тумани деҳқонлари ерларни сув билан суғормоқда» деган жумлани қандай тушунсак бўлади? – деди раҳбар саломаликдан кейин.

– Тўғри-ку, туманда суғориш ишлари аллақачон бошлаб юборилди, якунланай деб қолди, – деди ёш мухбир бошлиқнинг мақсадига тушунмай.

– Шунда не, Амударёдан бошқа туманларда ерни сув билан эмас, керосин билан суғоришадими?..

Ёш мухбир яна бир марта шу каби «қовун туширди».

– «Фалон мактабда узунликка югуриш бўйича мусобақа ўтказилди, дебсиз? – «Юқоридан» қўнғироқ қилган киши кулиб, ушбу жумладан ҳайронлигини билдирди: – Нима, одатда кесасига югуришармиди?

* * *

Бир куни Қорақалпоғистон телеканали ходимларини Тошкентдан келган мутахассислар аттестациядан ўтказадиган бўлишди.

– 3 та савол беради. Саволлари қийин, лекин ҳеч бўлмаса биттасига жавоб берсангиз, ўз вазифангизда қоласиз, – деди аттестацияга масъул ходим.

Навбат етиб, Ўрозали оға ичкарига кирди.

– Фамилиянгиз?

– Рейимов, – деди Ўрозали оға кулиб.

– Нимага куласиз, кулгули иш бўлдими? – деди қовоғи солиқ ҳайъат раиси.

– Уч саволдан биттасини билган ҳам аттестациядан ўтади, дейишганди. Ўтганимга хурсанд бўлиб куляпман...

Хонадагиларнинг ҳаммаси, шу жумладан, кўринишидан анча жиддий, бир неча одамни «қулатган» ҳайъат раиси ҳам кулиб юборди.

– Бу болага гап йўқ, уни имтиҳон қилишнинг ҳам кераги йўқ, аттестациядан ўтдинг, – деди кулгидан ўзини тўхтата олмаётган раис.

* * *

Бир куни Ўрозали Рейимов туманда ўтказилган «Наврўз» байрамидан лавҳа тайёрлаб, Нукусга йўл олди. Шошиб борса, «Хабар» таҳририяти хонасида 7-8 нафар ҳамкасблари навбат кутиб ўтирган экан.

– Биламан, ҳамма мухбир туманидаги байрамни бугун, биринчи бўлиб эфирга узатгиси келади. Лекин вақт ўлчанган. Бор-йўғи 3 та туманнинг репортажини бугун эфирга узата оламиз. Қолганлари ҳам навбат билан шу ҳафта ичида чиқади, – деди таҳририятда ишловчи масъул муҳаррир.

Мухбирлар шу «учталик»ка кириш учун гап талашиб кетишди. Кимдир туманидаги байрамга Республика раҳбарияти вакиллари қатнашганини айтса, яна кимдир навбатга биринчи бўлиб турганини пеш қилди.

– Ўртоқлар, деди Ўрозали Рейимов. Кап-катта одамлар, бунча тортишасизлар? Менда бир таклиф бор, ҳаммага тенглик бўлсин. Келинг, байрам қайси туманда бўлган бўлса, алифбо тартибида ўша туманнинг байрами эфирга кетсин. Аввал Амударё, сўнг Беруний... Нима дедингиз?..

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026