ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ РАФИҚАЛАРИ БИЛАН СУҲБАТ
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли туманимиз ҳудудидаги ҳарбий қисмда хизмат қилаётган аёллар ва зобитларнинг рафиқалари ўртасида маънавий ва маърифий мавзуларда тез-тез учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб турилади. Наврўз умумхалқ байрами арафасида бўлиб ўтган давра суҳбати юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, уларнинг жамиятга фаол аралашувига кўмаклашиш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, она Ватан ҳимоячиларининг рафиқалари ва фарзандларини турли ёт оқимлардан ҳимоялаш мавзусига бағишланди.
Давра суҳбатида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова "Диний экстремизм ва терроризм каби иллатларнинг ҳарбий хизматчилар оила аъзолари орасига кириб келишининг олдини олиш ва хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш” мавзусида маъруза қилди. "Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, журналист Робия Йўлдошева дунёнинг турли бурчакларида террорчи ташкилотлар томонидан дин ниқоби остида содир этилаётган хунрезликлар, миссионерларнинг ҳийла-найранглари ҳақида гапириб, ҳар лаҳзада огоҳ яшаш ҳар бир оила бекасининг бурчи эканлигини таъкидлади.
Давра суҳбатида туманимиз ҳудудидаги Ўзбекистон МХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг рафиқалари ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этдилар.
(Фото: ЎзА)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶