Аёллар – жамият фаоли
Амир Темур номли овул фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Зулфия Йўлдошева деярли ҳар куни овулнинг фаол аёллари билан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан суҳбат ўтказади.Маҳалла ҳаётига оид муаммоларни ҳал этишда уларнинг маслаҳатлари жуда қўл келмоқда.
– Фаол аёлларимиз одамлар орасига кириб бориб, уларнинг орзу-интилишлари билан яқиндан танишадилар, муаммоларни биргаликда ҳал этиш борасидаги таклифларини ўрганадилар. Бу эса овулимиз аёлларининг жамиятга фаол аралашувини таъминлашга, ҳудудимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Зулфия Йўлдошева.
Суратда: З.Йўлдошева (ўртада) овулнинг фаол аёллари даврасида.
М.Ҳабибуллаев олган сурат.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶