15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 10:22
Жамият 👁 2,813

ҲАР БИР ОИЛА БАХТЛИ ЯШАШГА ҲАҚЛИ

ҲАР БИР ОИЛА БАХТЛИ ЯШАШГА ҲАҚЛИ

Бизнинг давлатимизда азал-азалдан оилаларга алоҳида эътибор бериб келинган. Чунки оилалар мустаҳкам бўлса, юртимизда  тинчлик ва осойишталик хукм суради. Оилаларни мустаҳкамлаш борасидаги ишларда маҳаллаларнинг ўрни беқиёсдир. Боиси, маҳаллалар таркибида оилалар истиқомат қилиб, уларнинг яшаш тарзи, қизиқишлари, касб-корлари, ва ҳаёти билан боғлиқ муаммолари маҳалла фуқаролар йиғинларининг доимий диққат-эътиборидадир.

Бизнинг "Янгиобод” маҳалламизда бугунги кунда 935 та оила мавжуд. Биз диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи ҳамда профилактика нозири билан биргаликда ҳар куни уларнинг  хонадонларида бўлиб, суҳбатлар ўтказиб бормоқдамиз. Айниқса, ёш оилаларнинг ахил ва иноқ бўлиб яшашини таъминлаш мақсадида оилаларда низолар вужудга келишининг олдини олишга, ноқобил ва нотинч оилалар, ажримлар сонини камайтиришга харакат қилмоқдамиз. Шу сабабли иш кунларимиз оилаларнинг турмушидаги муаммоларини ўрганишдан бошланади. Энг қувонарлиси шундаки, биз кириб борган хонадонлар аъзолари билан тил топишиб, тобора уларнинг яқин сирдоши ва дўстига айланиб бормоқдамиз.

Кўпинча оилалар ўртасидаги низоларни бартараф қилишга борганимизда бу низолар арзимас сабабларга кўра ёки  ўзаро бир-бировни тушунмаслик туфайли келиб чиқаётганига гувоҳ бўламиз. Яқинда шундай ҳодисага дуч келдик. Иккита ёш оила ажралиш арафасида турарди. Таҳлил қилиб кўрганимизда, ажралишга жўяли сабабнинг ўзи йўқ. Биз бу оилалар билан Яраштириш комиссияси орқали ишладик. Бу комиссиянинг таркибида тажрибали онахонлар, фаол аёлларимиз борлиги жуда қўл келди. Ёшларга ўз турмуш тажрибаларидан келиб чиқиб, маслаҳатлар беришди. Уларнинг яқинлари ва ота-оналари билан ўтказган суҳбатларимиздан кейин бу оилалар ўзаро ярашдилар. Биз ажралиш арафасида турган оилаларни сақлаб, бегуноҳ фарзандларни тирик етим бўлишдан асраганимиз учун жуда хурсанд бўлдик.

Маҳалламизда ФҲДЁ бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан  ёшлар ўртасидаги эрта никоҳнинг олдини олиш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарлари, ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик жамиятимиздаги энг ёмон иллат эканлиги ҳақидаги суҳбатлар чоғидаги мазмунли маърузалар ўзининг самарасини бермоқда.

Биз маҳалламизда бундан ҳам кўпроқ ишларни амалга ошириш, ҳудудимизда доимо тинчлик ва осойишталик бўлиши учун бор куч ва ғайратимизни аямаймиз.

Зебогул РАЖАБОВА,

"Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

(Фото - http://huquqburch.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019