15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 10:21
Жамият 👁 4,003

ЯНГИ ЙИЛ ХАЛҚИМИЗ УЧУН ЭЗГУ МАНФААТЛАР ЙИЛИ БЎЛИБ ҚОЛСИН!

ЯНГИ ЙИЛ ХАЛҚИМИЗ УЧУН ЭЗГУ МАНФААТЛАР ЙИЛИ БЎЛИБ ҚОЛСИН!

Инсоннинг бахтли ҳаёт кечириши, соғлом фарзандлар тарбиялаб, оилада маънавий жиҳатдан тўкис турмуш тарзини шакллантириши учун, энг аввало, унинг ўзи ҳаёт неъматларидан баҳраманд бўлмоғи керак. Зеро, инсон ўз ҳаёти, турмуш тарзидан рози бўлсагина, руҳан тетик, маънан соғлом, кўнгли хотиржам, бой-бадавлат яшайди. Шунинг учун ҳам ҳар гал Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимда кириб келаётган янги йилни халқимиз ҳаёти, турмуш тарзида янги ўзгаришлар ясаш мақсадида халқ фаровонлиги, бахт-саодатини, авлодлар баркамоллигини ўзида мужассам этган ном билан аташ анъанага айланган.

Ўтган 2016 йилга муҳтарам Биринчи Президентимиз И.А.Каримов "Соғлом она ва бола йили”, деб ном берган эдилар. Бу борада ишлаб чиқилган Давлат дастури доирасида 2016 йилда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан, ақлан ва маънан соғлом авлодни тарбиялашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Президентимиз Ш.Мирзиёев 2017 йилга мамлакатимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном беришни таклиф қилганида халқимиз бу таклифни қувонч билан қарши олди.

Фидойилик, ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликнинг буюк тимсолига айланган ўзбек халқи учун бу таклиф давлатимиз ва ҳукуматимизнинг ўз халқига кўрсатаётган ҳурмат ва эҳтиромининг, эътиборининг амалий ифодаси бўлди. Ҳукумат халқ олдидаги бурч ва масъулиятини адо этишга, мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳамиша баланд тутишга ҳар лаҳза тайёр эканлигидан далолат бўлди бу!

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”, – дея таъкидлади Ш.Мирзиёев Конституциямизнинг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида ва бошланаётган янги йилимизда "инсон манфаатларини таъминлаш, энг аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак”лиги бугунги куннинг энг долзарб вазифаси эканлигини қайд этди.

Мустақиллик ғояларига содиқ, элим, юртим, деб, тинчлик, деб яшаётган Ўзбекистон халқи учун "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йиликатта шодиёналар билан бошланди. Янги йил байрами арафасида Ўзбекистоннинг янги раҳбари, Президент Ш.Мирзиёев яна бир муҳим Фармонга имзо чекди. "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони матбуотда эълон қилинди. Бутун мазмун-моҳияти билан инсоннинг бахт-саодати, тинчлиги ва манфаатларини ўзида мужассам этган ушбу Фармон мамлакатимизда "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгутамойилни амалда қарор топтириш, халқ мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини амалда жорий этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ушбу Фармонга мувофиқ барча жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилиб, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотлар қилиш имкони яратиладиган бўлди.

Бемалол айтиш мумкинки, ушбу Фармон раҳбарлик органлари билан оддий халқ ўртасидаги бюрократик тўсиқларни таг-туги билан олиб ташлайди ва халқ ўз ҳаётига оид муаммоларни кўтариб эшикма-эшик саргардон бўлиб юрмайди. Ишонамизки, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили том маънода халқимиз учун бахт-саодат ва эзгу манфаатлар йили бўлиб қолади.

ИНСОН МАНФААТИ УСТУВОР ВАТАН

Халқ – дарё, халқ – денгиз, халқ – бир синоат,

Тилида шукрона, дилда қаноат.

Яшаса, элим деб, болажоним, деб,

Ватанга тинчлик, деб яшайди фақат.

Ҳатто дилин эзиб турганида ғам,

Қаддин дол этганда дард ила алам.

Ёмонин яшириб, яхшилик томон,

Битта қадам қўйиб яшайди ҳар дам.

Кўнгли тошиб турар меҳмонларига,

Ҳам ишонч, суянч у сарбонларига.

Жони оғриса гар сукунат ичра,

Гул тутиб яшайди армонларига.

Армони кўзига – қароққа ботган,

Минг бир саволи бор юракда ётган.

Сабр тоғларига бошини қўйиб,

Неча тонги унинг сўроқ-ла отган.

Мозийдан то бугун олиб яхши от,

Истиқлол гўшасин айлаган бунёд.

Халқим! Юрагингда тугунларни оч,

Ватанда бошланди сен-ла мулоқот!

Айтгин, айтавергин пинҳонларингдан,

Дилда жиловланган туғёнларингдан.

Қай маъмур олдида сўзингни ютиб,

Ўзингни унутиб қўйғонларингдан.

Тонг отди Ватанда! Чор тараф гулранг,

Халқ билан мулоқот бериб хушжаранг.

Инсон манфаатин қўйиб устувор,

Ўзбекистон яшнаб кетганин қаранг!

Шунчалар нурафшон Янги йил тонги,

Ҳукумат қарорлар шарҳ этди! Янги!

Бахт-у саодатга, тинчликка кафил

Қасам жаранглади юракда! Янги!

Дилларга малҳамдай сингиди қасам,

Қасамки, мағзида халқ тақдири жам.

Ҳар битта инсоннинг умид, ишончи,

Ҳатто манфаати унда мужассам!

Аҳли жаҳон кўрди – қутлуғ маконда

Тотувлик тафтини ҳар тўкис онда.

Президент "Халқим!” – деб ичганда қасам,

Халқим таъзим этди Ўзбекистонга!

О, маним дарёдил, ҳокисор халқим,

Соддадил, самимий, гоҳи сор халқим.

Ватан, деб ўзини унутган оғам –

Орияти баланд, жоннисор халқим!

Ҳар шаҳр-у қишлоғим безанган, кўркам,

Тўрт томонга боқдим! Осуда ўлкам.

Ҳар инсон қадрини бошга кўтариб,

Жаҳонга тик боқиб турибди Ватан!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019