12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Адабиёт 👁 2,366

БИР БУЮК ФАРЗАНДИН КУЗАТДИ ВАТАН...

БИР БУЮК ФАРЗАНДИН КУЗАТДИ ВАТАН...

Бутун туркий халқлар адабиёти ўзининг севимли ва сермаҳсул шоир фарзандидан айрилди: Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг вафоти бутун ўзбекистонликларни чуқур қайғуга солди. Барча Аллоҳдан халқ шоирининг охирати обод бўлишини тилади.

Шоирнинг амалга оширган буюк хизматларини санаб, адоғига етиш қийин. Биргина ўзбек тилимизга Давлат тили мақомини олишдаги ҳиссаси ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси муаллифи эканлиги учун барчамиз шоирнинг руҳи олдида бош эгиб, эҳтиром бажо келтирсак арзийди.

Мен илк бор 1998 йилда устоз Абдулла Ориповни кўрганман. Ўшанда бешинчи синфни тугатиб, Республика Нафис санъат лицейига ўқишга Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими Вазирлигининг йўлланмаси билан  борган эдик. Онам лицейга ҳужжат топширтирмади. Унинг ўрнига матбуот уйларига, радио-телевидениега, Мустақиллик майдонидаги (олдинги биноси) Ёзувчилар уюшмасига олиб борди.

Шундан кейин, 2002 йилда Ўзбекистон ёш ёзувчи ва шоирларининг анъанавий Зомин семинарида иштирок этдим. Семинар якунида, Абдулла Орипов Республикамизнинг биринчи Президенти ўз қўли билан китобини бериб: «Менинг шоир фарзандларимга мендан совға деб олиб боринг», деганлигини айтиб, Ислом Каримовнинг «Маънавий юксалиш йўлида» номли китобини топширди, пул мукофоти билан тақдирландим ва Олий Адабиёт курсида ўқишга йўлланма беришди.

Олий Адабиёт курсига кириш учун босқичма-босқич имтиҳонлардан ўтдик. Охирида оғзаки имтиҳон бўлди. Ёзувчилар уюшмасига бордик. Имтиҳон бошлангач, навбатим келганида кирдим. Таниқли адабиётшунос олимлар, атоқли шоир ва ёзувчилар ҳайъати жам эди. Мен саволларга энди жавоб бера бошлаганимда хонага А.Орипов кириб келди.

Ўзбек романчилиги, мумтоз адабиёт, жаҳон адабиёти ҳақида саволларни ёғдириб ташлашди. Билганимча жавоб беравердим. Охири, бўлди, етарли, дейишганида бошимни хиёл кўтариб, А.Ориповга боқдим. Устоз жилмайиб турарди.

- Чиқаверинг, етарли, - дейишгач, ташқарига чиқиб, эркин нафас олдим. Салкам ярим соат Абдулла ака жим туриб мени тинглагани, биронта савол бермагани мени жуда ҳайрон қолдирди ва мен имтиҳонлардан ўтдим. Ўқишимиз давомида курс раҳбаримиз Абдулла Орипов бизга кўплаб маърузалар қилган. Йиғилиш ва тадбирларда биз курсдошлар 9 киши алоҳида ўринга эга эдик. Бизга академиклар, профессор олимлар, халқ шоирлари, халқ ёзувчилари маърузалар ўқирди.

Адабиётнинг сир-асрорларини тўлалигича кашф қилиб борардик. Устоз Абдулла Орипов олами, ижод дунёси, таржимонлик маҳорати, раҳбарлик қобилияти, замонлардан илгари юрган тафаккур кенгликлари бизни ҳамиша лол этган.

У кишини ўтган даврлардаги адабиёт вакилларига бўлган жаҳолат, адолатсиз қатағон, мустабид тузумнинг шоир ва ёзувчиларни қийратгани, ўз ҳаёт йўлида кўп бора дуч келгани – ҳасад ҳамиша изтиробга солар эди.

Бизга, "сиз бахтли авлодсиз – сўз эркинлиги, адабиёт эркинлиги, фикр эркинлиги замонида яшаяпсиз”, - деб доим таъкидлар эдилар.

… 2011 йил Наврўз байрами куни Дўрмандаги уйига бориб, устозни етмиш йиллик юбилейи билан табрикладим. Ҳовлисидаги меҳмонлар сафига қўшиб, мезбонлик қилди. Шу кун юзлари севинчдан порлаб юрганлари хотирамга муҳрланиб қолди.

2013 йилда «Истеъдод мактаби» IV Республика ёш ижодкорлар семинарида маърузаларини тингладик. Умр йўлларини, ҳаёт тажрибаларини, адабий хулосаларини биз билан ўртоқлашди.

Олий Адабиёт курсида ўқиган, Абдулла Ориповдек устоз шоирнинг имзоси қўйилган диплом олган инсон сифатида шуни айтишни жоиз деб биламанки, Абдулла Орипов ХХ аср ўзбек адабиётининг буюк вакили, адабиёт ва сўз илмининг етук дарғаси бўлиб яшаб ўтди.

Кўпчиликни бу улуғ одамнинг оиласи, шахсий ҳаёти, камчиликлари қизиқтиради. Бу борада майда саволлар беришади. Уларга қарата, шоирнинг ижодини ўқисангиз, шоирнинг ўзини топасиз, дегим келади.

Ижод оламига дохилман деган одам борки, шоир Абдулла Ориповни маънавий устозим, деб айта олади.

Устознинг маънавий мероси миллатимизнинг онг-тафаккур салоҳиятини, ёш ижодкорларнинг дунёқарашини шакллантириб, ҳали кўп йиллар кўнгил тарбиясига хизмат қилиши билан абадиятга, мангуликка дахлдордир.

Ўлмасбек Хўжаев.

(Фото - ЎзА)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026