12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Жамият 👁 3,332

ДУНЁДА БОЛАМ, ДЕБ ЯШАЙМИЗ

ДУНЁДА БОЛАМ, ДЕБ ЯШАЙМИЗ

Дунёда бизнинг халқимизчалик болажон, фидойи халқ йўқ. Азал-азалдан қонқонимизга сингиб кетган бу одатимиз давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаси даражасига кўтарилган.

Ҳа, мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, уларнинг ҳам жисман, ҳам маънан баркамол бўлиб вояга етиши учун яратилаётган шароитларни ҳеч бир мамлакатда учратолмаймиз. Ҳеч бир мамлакатда биздагидек бепул 12 йиллик таълим бериш йўлга қўйилмаган. Ҳеч бир мамлакатда таълим-тарбия учун бизнинг мамлакатимиздаги каби ялпи йиллик даромадининг 10 фоизи миқдорида (бу энг ривожланган давлатларда 4-6 фоизни ташкил этади) маблағ ажратилмаяпти.

Буларни инобатга олган ҳолда ёшларни умумтаълим мактабидан сўнг узлуксиз таълимнинг кейинги босқичига яъни лицей, коллежларга тўла жалб этиб, касб-ҳунарли бўлишига эришиш, ҳаётда касб-кори туфайли зориқмай, фаровон яшашига замин яратиш, бугунги болаларимизга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш – соҳа ходимларининг ҳам, ота-оналарнинг ҳам зиммасидаги масъулиятли вазифасидир.

Айни кунда туманимизда 8 та касб-ҳунар коллежлари, 1 та академик лицей умумтаълим мактабларининг 9-синфларини тугатаётган  3200 нафардан зиёд ўсмирларни тўла қамраб олиш имкониятига эга эканлиги қувончли ҳолдир. Бу 16 ёшли ўғил-қизлар ўз ота-оналари назоратидан узоқлашмаган ҳолда узлуксиз таълимни давом эттириш имкониятига эга, деганидир.

Давлатимизнинг ана шундай улкан ғамхўрликларини ҳис қилмай, ўз фарзандлари тақдирига бефарқ қараётган, касб-ҳунар коллежларига боришига тўсқинлик қилиб, эртасини ўйламай, бошқа шаҳарларга ишга жўнатаётган ота-оналар ҳам учраб туради орамизда.

Аввало ота-оналар шуни унутмаслиги керакки, боласи 12 йиллик узлуксиз таълимни ўқиши, касб-ҳунар ўрганиши – бу боланинг ҳам, ота-онанинг ҳам бурчи, масъулияти. Эндиликда коллежга ўғли, қизини юбормай, уй ишларига ё бошқа ишларга жалб қилган ота-оналар қонун йўли билан жавоб берадилар. Чунки касб-ҳунар ўрганган ёш эртага ҳаётда қоқилмайди, қийналмай оила тебратади. Ҳунари орқали обрў-эътибор қозониб, ўз йўлини топади. Қўлидан ҳеч иш келмайдиган йигит-қиз тўғрисида ҳам шундай дея оламизми? Албатта, йўқ.

Ўсмир ёшлар хусусида ўйлаганимизда кишини ташвишга соладиган яна бир муаммо борки, бу – ёшларнинг эрта турмуш қуришидир. Кўз ўнгимизда вояга етмай, ҳунар, касб эгаси бўлмай туриб оила қуриб, эртага боши берк кўчага кириб қолаётган, ҳатто ажрашиб кетаётган оилалар афсуски, йўқ эмас. Ота-оналар баъзан орзу-ҳавас деб шошилса, йигит-қизлар бир-бирларига кўр-кўрона интиладилар, оила масъулиятини ҳис қилмайдилар.Оила - жамият асоси, у нафақат шахсий масала, балки ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини англаб етмайдилар. Тўй қилсак бўлди, бахтиёр бўламиз, деб ўйлайдилар. Уларга оила жамият ижтимоий таркибининг муҳим бўғини сифатида ўзига хос бола тарбияси, кексаларга ҳурмат, кичикларга ғамхўрлик қилиш, эр-хотиннинг бир-бирига муомала маданияти, шарқона анъаналарни сақлаш ва уларга риоя қилиш каби муҳим аҳамиятга эга бўлган маънавий муносабатлар мужассамлашадиган маскан бўлишини тушунтиришимиз бизнинг зиммамиздаги энг долзарб вазифаларимиздандир.

Ёшларнинг эрта оила қуришида баъзан ота-оналар ҳам айбдор бўладилар. Оилали бўлса, ақли кириб қолади, деб жуда хато ўйлашади. Қизларни эрта турмушга бериш оқибатида, ҳатто ногирон бўлиб қолаётган ҳоллар ҳам учраётгани ғоят ачинарлидир.

Бу каби салбий ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Юртбошимиз томонидан 2013 йил 30 апрель куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ никоҳ ёшига амал қилмасликка қарши чора-тадбирлар кучайтирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришганлик энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

- Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган қиз эрга берилса, йигит уйлантирилса, энг кам иш ҳақининг 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жаримага тортилади.

- Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш – энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 17-моддаси, тўртинчи қисми "Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳақида”ги 1251-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, юқоридаги қонунбузилишларига йўл қўйган ва шу боисдан маъмурий жазо қўлланилган шахслар қонунни такрор бузсалар, уларга қуйидаги жазо чоралари кўрилади:

- Маъмурий жазо олган ва никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ қурган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 ойгача қамоқ жазосига тортилади.

- Маъмурий жазо олган бўлишига қарамай, никоҳ ёшига етмаган фарзандини эрга берган ёхуд уйлантирган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёхуд 4 ойлик қамоқ жазоси қўлланилади.

- Никоҳ ёшига етмаган шахс билан диний никодан ўтган, шундай қилмиши учун аввал маъмурий жазо олган шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинади ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазолари белгиланади.

Республикамиз айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётганидан кўзланган мақсад - вояга етиб келаётган ёш авлод тақдирига ота-оналарнинг ва бошқа шахсларнинг ҳам масъулиятини оширишдир. Ахир ёшлар келажагимиз. Уларни нечоғлик баркамол, ақл-заковатли, юртимизга, маҳалламизга, оиламизга меҳрли қилиб тарбияласак, келажагимизни шунчалик ишончли қўлларга топширган бўламиз. Бу улуғвор вазифаларнинг амалга оширилишида ота-оналарга  овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари энг яқин кўмакдош бўладилар, деб ишонамиз. Чунки элимиз тўйлари овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ва маслаҳатчилари иштирокисиз ўтмайди.

 

М.АҲМЕДОВА,

туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.

(Фото- xs.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026