12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:54
Адабиёт 👁 4,356

НАВРЎЗИ ОЛАМ БУГУН

Ҳар гал Наврўз байрами яқинлашса, олис болаликнинг бетакрор лаҳзалари кўз олдим-да жонланаверади. Қишлоғимизнинг энг сўзамол, доно ва шоиртабиат  кишиларидан бири, биз болалар энг яхши кўрадиган "қўшиқчи бобо” - Камол Харрат ҳовлиси атрофига бир тўда болани йиғиб,  бошидаги чўгирмасини  селкиллатиб бири-биридан қизиқарли эртаклар, оҳанглари дилларни тебратувчи қўшиқлар айтарди. Неча йиллар ўтибдики, Харрат бобонинг  овози қулоғим остида ҳамон қайта  жаранглайди:

Ҳалинчак, ҳо ҳалинчак,

Ҳалинчакда келинчак.

Келинчак кулиб юрса,

Қутли бўлар келажак.

Ҳалинчак, ҳо ҳалинчак,

Сочи сунбул келинчак.

Полвон бола туғиб бер,

Ҳалинчакка солиб бер.

Бобонинг бу қўшиғидан сўнг биз қувониб кетардик. Ҳудди овулдаги ҳамма келин-чечаларимиз ўғил туғиб, ҳалинчаклар тўлиб кетгандай! Овулимизда Алпомишлар от суриб юргандай-а! Ахир Харрат бобомизнинг қўшиқларидаги мезон шундай эдида:

Келинчак ул тувиб,

Улкан ботир йигит бўлиб.

Эл-овулим, деб эмраниб,

Алпомишдай от сурар-а.

От сурар-а, ҳа-ҳа-ҳай...

Наврўз келганини Харрат бобомизнинг ҳовлисидаги баланд гужум дарахтига ҳалинчаклар қурилганидан билардик. Эналаримиз юмшоқ, бўрсиллаган бўғирсоқлар пишириб, ёғоч чаноқларга солиб беришарди, қўшни болалар билан бирга баҳам кўрардик. Бир-бировга меҳр-оқибатнинг, эътиборнинг мазмун-моҳияти барқ уриб турарди ҳар бир кўнгилда. Ерўчоққа ўрнатилган даҳсар қозон  атрофида кигиз тўшаб, тинмай биқирлаб қайнаётган сумалакни ковлаб туриб, момоларимиз ҳазил қўшиқлар айтишарди.

Кели туйган келинжон,

Билагинг мунча нимжон?

Гурсиллатиб урсанг-о,

Шакарин чиқарсанг-о.

Тўнка ёрган бўз бола,

Ўчоққа бир боқсанг-о.

Бир урганда ёрмасанг,

Ажиз (кучсиз демоқчи) сан-а ҳай бола!

Халқимизнинг маънавий бойлиги, сўзамоллиги, ҳозир-жавоблиги синовдан ўтарди гўё  сумалак, Наврўз баҳона. Ана шундай айтимлар билан келинларни эпли, йигитларни кучли бўлишга чорларди момоларимиз. Харрат бобо эса баланд гужум дарахтининг ёйилиб ўсган шохларига ҳар галги Наврўзда ҳалинчаклар қурарди. Сумалак сайлининг энг тотли лаҳзалари ана шу ҳалинчакнинг ифорли шамолида эди гўё:

Гужумнинг шохосина осдим ҳалинчак,

Ҳаз этиб ўйнасин, кулсин келинчак.

Силтаманг арқонни, силтаманглар-ов,

Келинчак сочлари шохга илинжак...

Ҳалинчак,  ҳалинчак, шамолинг яхши,

Наврўздан-Наврўзга етирсин омон.

Келинчак ул кўрсин умрнинг нақши,

Уллари элини қўрғасин омон.

Кўкрак бурма кўйлаклар кийиб, узун сочларини соллантириб ҳалинчак учган келин-чечаларимиз янаги Наврўзга албатта ўғилли бўлиш умидида сумалак қайнаётган қозон атрофида тилакларини пичирлаб-пичирлаб айланишарди. Ҳалинчак учиш гали биз болаларга етганида Харрат  бобомиз бошқа бир айтимни бошлардилар:

Ҳалинчак, ҳо ҳалинчак,

Ҳалинчакда бойчечак.

Бойчечагим уллайсин,

Мева боққа айлансин.

Уч-а, уч ҳо полвоним,

Қолмасин ҳеч армонинг.

Даварагинг боғ бўлсин,

Бўксанг баланд тоғ бўлсин...

Ҳалинчак ҳар бориб-келганида бошларимиздан сон-саноқсиз гужум тангалари тўкиларди. Қувнаб-қувнаб, сумалак қайнаётган қозон атрофида ўйнаб-ўйнаб чарчардик, ухлаб қолардик.

- Сумалак-ка-а-а! – Момоларимизнинг чорловидан уйғониб кетардик. Бутун овул аҳли қозон атрофига йиғиларди. Устига оппоқ дастурхон ёпилган қозон очилгандаги мўъжизани кўрмоққа барча муштоқ!

Қозон устини очган одам "бисмиллоҳ”, деб Амбар она руҳига дуои фотиҳа ўқирди.

- Ана, кўрдингизми, - дерди момом қозонни очибоқ, - фаришталар сумалакка туз ташлаб, тотли қилибди, қўлларининг изи қолибди-я!

Ҳаммамиз сумалак юзасидаги мўъжизавий шаклга боқиб, ҳайратланардик: гул ва майсаларга ўхшаш, инсон панжасига монанд шакллар бўларди сумалак юзасида! Бу не синоат, бу не мўъжизаки, буғдой майсасининг сути билан буғдой унининг тоти - жаҳоний лаззат мужассам бўлиб етилган Сумалак!

Ҳаммадан ёши улуғ момолардан бири "бисмиллоҳ”, деб сумалакка чўмич урарди, қатор терилган идишларга сумалак сузиларди. Ҳаммага етарди сумалак. Ҳамма мамнун, ҳамма шод, бир-бирини қутлаган. Келинлар ёпган сариёғли патирлар, кўк бўрак, гўштли гўжа, ийжон, жўхори патраклар ўртага қўйилиб, Наврўзни нишонлардик. Ҳар гал баҳор шундай бошланарди қишлоғимизда. Бирдан...

Йўқ, менга аён бўлгани ўтган асрнинг чиркин бир кунида – 1987 йилда халқимизнинг энг қадимий  қадрияти – Наврўз байрамига тош отилди. Кўнгиллар вайрон, кўнгиллар зимистон, кўнгиллар ҳайрон, кўнгиллар...

Эзгуликка, яхшиликка ошуфта кўнгиллар синди. Наврўз байрами диний байрам деб фасод, фитна тўқиди ғаламис бир одам. Унга эргашган маънавий қашшоқ кимсалар Наврўзни қатағон қилдилар, гўё хомталаш этилган мол каби сўйдилар.

Не вайрону ҳайронлик айқашу уйқаш бўлди,

Ҳақми, ёлғон билолмай не кўнгиллар ғаш бўлди.

Савдолари бир оғир замон, деб қарғаш бўлди,

Ҳар ғанимнинг юмуши ўзбекни булғаш бўлди.

Бир сўз ила Наврўзим хомталаш бўлган кунлар.

Қизалоқнинг сочлари тўзиди баргак тақмай,

Ерўчоқлар кўмилди кўп замон тўнгак ёқмай.

Ишқ, орзулар бўғилди туғилиб, йўргак тақмай,

Не кўнгиллар ғаш бўлди замонга "сергак боқмай”,

Бир сўз ила Наврўзим хомталаш бўлган кунлар...

Овулма-овул оралаб юриб, маъруза қилгувчилар топилди. Наврўз сайли, сумалак сайли билан боғлиқ халқнинг нурли хотираларини, буюк маънавий тарихини қораладилар. Халқимизнинг гўзал удумлари, қадриятларини тамоман ўчириб ташламоққа жазм этдилар. Лекин Наврўз эзгулик ва ҳурлик, озодликка талпинган диллардан ўчмади.

Уни, Наврўзни афсонавий Қақнус қушга менгзагим келаверади. Ахир мажусийлар куфр эълон қилиб Қақнус қушни ўтга ташладилар, у ёнмади. Ислом динини қора тупроққа тенг-лаган жоҳиллар куфрона деб Қақнус қушни мамнуъ этдилар. Афсонавий қуш қайта тирилди. Қанот ёзди, ташна кўнгилларда муҳаббат саҳросини бўстонга айлантирди.

Бир ҳовуч  жаҳолатпарастлар амри билан Наврўз юртимизда диний байрам сифатида қатағонга учради. Қафасларни қоқ бўлиб чиқди Наврўз! Худди Қақнус қуш сингари ўтларга ёқилса-да қайта тирилиб, эл  кўнглида, юрагида бўй тиклаб бораверди у!

Яна, афсонавий Сиёвуш сингари матонатга тимсол бўлиб элимга қайтди Наврўз! Фисқ-фасод, туҳмат ва хиёнат қурбонига айланган Сиёвуш ҳақидаги ривоятни бир эсланг-а: ўгай онаси Судобанинг муҳаббатини рад этган Сиёвуш туҳмат тошлари ила эзилди, фисқ дорида осилиб, хиёнат ханжари ила сўйилди. Бу қатл Сиёвушга мангу барҳаётлик бахш этди: унинг ҳар томчи қонидан ошиқ қалбларга малҳам  гиёҳ униб чиқаверди, униб-ўсаверди. Наврўз ҳам Ўрта Осиё, шу жумладан ўзбек халқининг мангу барҳаёт қадриятига айланди. Наврўз – қатлга бўй бермади – қайта кўкарди. Халқ хотирасидан ўчирмоқчи бўлдилар, ақл-идрок ғалаба қилди, ўзлигини йўқотмаган, халқнинг қалбида мангуга муҳрланиб қолди.

- Наврўз – наинки Ўрта Осиё халқларининг, балки ўзбек миллатининг энг қадимий, энг гўзал байрами. Миллатимизнинг маънавий қиёфаси, - деди ҳамдўстлик республикалари раҳбарлари ичида жасорат билан сиёсат майдонига отилиб чиққан муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов илк Наврўз байрами тантаналарида.

Ҳа, 4 минг йиллик тарихга эга Наврўз байрами энг эзгу орзу-умидлар, гўзал урф-у одат-ларни ўзида мужассам этиб, асрлар давомида сайқалланган, замонамизнинг  хуш нафасини ўзида акс эттириб, халқ қалбига қуёшдай тафт бергувчи айём! У бизнинг ўзлигимиз, ўтмишимиз, бугунимиз ва эртанги кунимиз ҳақида сўз очгувчи маънавий ёдгорлигимиз.

Бир вақтлар (1985-87 йиллар) Наврўз байрамининг ўрнига "Навбаҳор” байрами кунини (апрель ойига) белгилаб депсинган кимсаларнинг бугун юзи шувут. Ахир баҳорнинг илк куниданоқ ҳамма – эсини таниган гўдакдан тортиб, тўшакка михланган беморгача Наврўзга – сумалак сайлига, халқ сайлига ошиқади. Деҳқончилик тақвимига монанд равишда далаларда иш қизийди. Қуёш Ҳамал буржига кириб, она заминга муҳаббат қўяди, тафт беради, янгиланиш, яшилланиш, яратиш фасли – Янги кун бошланади.

Биз болалигимизда сумалак қайнатган момоларнинг  қизлари бугун момо,  ерўчоққа ўтин ёрган бўз болалар ота бўлиб, бўз болаларнинг оталари бобо бўлишган. Ҳалинчакда сочлари солланиб учган, Алпомиш улларни дунёга келтирган келинчаклар бугун ўз келинларига кели туйдириб, сумалакка уннашган. Атрофда янгилик кўп, ўзгариш, ўсиш бисёр, Наврўз қувончи, орзу-умидлари эзгу!

Дала йўллари. Бу йўллар бугун тамоман ўзгача. Ўзгарган! Ариқлар, йўллар бўйи, маҳалла гузарлари ободон. Ҳар бир овулда Мустақиллик боғлари, Мустақилликнинг ҳар галги санасига монанд экилган кўчатлар, кўкка бўй чўзган ниҳоллар, 22 ёшни тўлдираётган дарахтлар – Яшиллик олами, Яхшилик олами, Эзгуликка эгиз қадамлар залвори. Бу қадамларда тараққиёт ҳоким, буюк ривожланиш бор. Шудир Наврўзнинг эзгу амаллари! Юксак маънавиятга томон қилинган парвознинг инъикосидир бу – Наврўз айёмидан бошланадиган ризқу рўз томон солинган йўл – озод ва ҳур меҳнатнинг тантанаси!

Ана,  Аму сувларига юзини ювган далалардан ҳовур кўтарилаётир, эндигина пилдираб юришни бошлаган гўдак бобоси билан кўчат экмоққа шайланаётир, деҳқон даласи рошида янги ҳосил йили режасини тузаётир, чўпон сурувлар ортида қишдан омон чиққан қўй-қўзисининг саноғидан адашаётир! Баланд гужумлар шохида ҳалинчаклар шамоли. Ёқимли, кўнгилларни ўстирувчи, яшнатувчи шамол! Момоларнинг чорлови янграйди:

- Сумалак-ка-а-а-а!

Дилга хуш ёқувчи бир байт хаёлимни олади:

Ҳар лаҳзаси бир йилга арзигилик дам бугун,

Дўстлар, на хуш айём бу – Наврўзи олам бугун!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026