ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Юртбошимиз Фармонига кўра ташкил этилган миллий армиямиз юртимиз сарҳадларини ишончли қўриқлаб, халқимизнинг тинч-осуда ҳаётини таъминлаб келмоқда.
Ҳарбий соҳада олиб борилган ислоҳотлар ва ҳукуматимизнинг эътибори туфайли кучли замонавий технология ва қурол-яроқ билан таъминланган армиямиз шаклланди. Айни кунда ҳарбий соҳада, муддатли ҳарбий хизматда энг абжир, зукко ва фидойи ўғлонлар хизмат қилиб, сарҳадларимизни сергаклик билан қўриқлашмоқда, ҳарбий хизматни адо этиш – йигитларнинг шон-шараф ишига айланмоқда.
Шу ўринда ҳарбий хизматчиларнинг хизмат бурчларини адо этишлари, оиласи бағрида бахтиёр яшашлари учун яратилаётган имкониятлар ҳам ҳавас қилгулик эканлигини таъкидлаш жоиз. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўз муддатида чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказиб турилади.
Яқинда туман Маданият ва спорт ишлари бўлими томошалар залида туманимизда жойлашган Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ва чегара ҳудуд аҳолиси учун Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ансамблининг мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан байрамга туҳфа сифатида концерти бўлиб ўтди.
Концерт дастурида халқимиз ардоғидаги санъаткорлар – Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Мақсет Ўтемуродов, "Ниҳол” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековлар иштирок этдилар. Концертда ижро этилган мустақилликни, она Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар барчага аъло кайфият бахш этди.
Жаҳонгир ЭСАНОВ,
9202-"D” ҳарбий қисм
кичик сержанти.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶