ОИЛАВИЙ ШАХМАТЧИЛАР БЕЛЛАШДИЛАР
Қадимий ақл-идрок ўйини саналган шахмат ва шашкани маънавиятимизнинг бир бўлаги сифатида эъзозлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстириш ҳамда ёш шахматчиларнинг ушбу спорт тури бўйича малакаларини ошириш, хусусан, вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида яқинда 31-сонли умумтаълим мактаби биносида "Биз ақл-идрокли оилалармиз” мавзусида мусобақалар бўлиб ўтди.
Спортнинг шахмат тури бўйича "Биз ақл-идрокли оилалармиз” турнири мусобақалари ҳар йили оилалар ўртасида ўтказилмоқда. Мусобақада иштирок этган ҳар бир оила 6 нафар иштирокчидан, яъни, 2 нафар 60-75 ёшгача бўлган бува ва буви, 2 нафар 35-45 ёшгача бўлган ота ва она, 2 нафар 11-14 ёшгача бўлган ўғил ва қиздан иборат оилавий 8 та жамоа иштирок этдилар. Бу гал ҳам мусобақаларнинг туман босқичи муросасиз баҳсларга бой бўлди.
Натижаларга кўра 3-ўринни Аёқчи маҳалла фуқаролар йиғинидан Қўчқорбой Тўраев оиласи, 2-ўринни Дурунки маҳалласидан Адилбой Алламберганов оиласи, фахрли 1-ўринни "Дўстлик” маҳалласидан Бекжон Раҳимовлар оиласи эгаллаб, мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Ғолибларга "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан қимматбаҳо совға ва дипломлар топширилди.
Ўзаро дўстлик байрамига айланиб кетган спорт мусобақаси кўтаринки руҳда якунланди. "Хизр эли” маҳалласидан Ўразбоевлар оиласи, "Бўз ёп” овулидан Шомуродовлар оиласи, Ўрта қалъа овулидан Раҳимовлар оиласи, Тош ёп овулидан Ражабовлар оиласи, Гулзор маҳалласидан Йўлдошевалар оиласи "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА,
"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқаруви бош мутахассиси.
(Фото - http://idum.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶