ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ МУҲИМ БЕЛГИСИ
2016 йилнинг 11 апрель куни "Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Ушбу Қонуннинг мақсади парламент назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Парламент назорати субъектлари қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари, комиссиялари, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар гуруҳлари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман).
Парламент назорати объекти эса Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ва улар органларининг қарорларини, давлат дастурларини ижро этиш, шунингдек ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни амалга ошириш бўйича фаолиятидир.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, суриштирув ва тергов органларининг, судларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларни, шунингдек ижро иши юритиш ҳамда нотариал иш юритишнинг муайян материалларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолият парламент назоратининг объекти бўлиши мумкин эмас.
Парламент назорати соҳасига навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилиш, шунингдек Давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш, Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш, парламент сўрови, Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўрови, Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш, қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари томонидан ўрганиш ва қонун ости ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга ошириш, парламент текшируви киради.
Парламент назорати қонунга мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Қонунда прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш белгиланган бўлиб, мамлакатда қонун устуворлиги ва қонунийликни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича улар ишининг самарадорлигини ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталари томонидан Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси тузилиши, комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан белгиланиши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Сенатга ҳисобот такдим этиши, ҳисобот Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилиши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Қонун-чилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат килувчи комиссияси билан биргаликда кўриб чиқилиши, ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилиши ва ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилиши қайд этилган.
Мазкур Қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш борасида прокуратура органлари, хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими томонидан ҳам тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Мақсадимиз – аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали жамиятда барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишдир.
Е.АЙТНИЯЗОВ,
Департаментнинг Қорақалпоғистон
Республикаси Бошқармаси ШТБИ катта инспектори.
Ф.ОРАЗБАЕВ,
Департаментнинг туман бўлими бошлиғи.
(Фото: https://www.gazeta.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶