ТЕХНИКАЛАР ЎРИМ-ЙИҒИМ МАВСУМИГА ШАЙ
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2016 йил 12 майдаги "Кузги бошоқли дон
экинларини ўриб-йиғиб олишнинг
ташкилий чора тадбирлари” тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам қатор ишлар амалга
оширилмоқда.
Ғалла ўрим-йиғими мавсумига тайёргарликнинг бориши бўйича ўтказилган семинарда таъкидланганидек, Президентимизнинг юқоридаги қарори асосида туман ҳокимнинг тегишли қарори қабул қилинган ва чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Туманда 2016 йил ҳосили учун 311 та фермер хўжаликларининг жами 3000 гектар майдонида ғалла экилган бўлиб, давлатимиз хирмонига 5530 тонна, шундан 700 тонна уруғлик дон ва 4830 тонна товар дон етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган.
Жорий йилги мавсумда озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш учун туман бўйича ўртача ялпи дон ишлаб чикаришни 38 центнерга етказиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун эса ғалла тарбиясида амалга ошириладиган агротехник тадбирларни вақтида бажаришнинг барча чоралари кўрилди. Жумладан, тумандаги фермер хўжаликларига 805 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Туманда 2016 йил ҳосили учун экилган ғалла ҳосилини нес нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олишни ташкил қилиш учун зарур бўладиган техникалар мулкчилик шаклидан қаътий назар техник кўрикдан ўтказилди.
Ғалла ўрим-йиғим ишларини қиска муддатда якунлаш учун 6 та ўрим отрядлари тузилди. Бу отрядларга 16 та ўрим комбайинлари, 2 та Класс Мега, 14 та Класс Доминатор комбайинлари бириктирилди. Ўрим-йиғим мавсумида жами 100 нафар маъсулллар, жумладан 30 нафар ички ишлар бўлими ходимлари, 6 нафар банк ходимлари, 32 нафар комбайинчилар қатнашади. Касб-ҳунар коллежларида тегишли мутахассисликлар бўйича таълим олаётган 32 нафар ўқувчилар ҳам амалиётга жалб қилинади. Шунингдек, мавсум ишларида 25 нафар юк автомашиналари, 54 нафар транспорт тракторчилари ҳайдовчилари қатнашади. Ўрилган донни ташиш учун 108 та тиркамалар ҳамда дала бошида техник носозликларни бартараф қилиш учун 6 та кўчма таъмирлаш устахоналари хизматларидан фойдаланилади.
Энг муҳими, етиштирилган донни ўз вақтида ва узлуксиз қабул қилиб олиш учун "Манғит дон” филиали омборхонасида барча чоралар кўрилган бўлиб, дон қабул қилиш омборхоналари зараркунандалаларга қарши дориланган, тарози ва лаборатория ускуналари Давлат стандартдан ўтказилган. Бир сўз билан айтганда, жорий йилги мавсумга пухта тайёргарлик кўрилиб, ризқ-рўзимиз бўлмиш ғаллани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишнинг барча чоралари кўрилди.
Ғ.Ешниёзов

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶