УМРЛАР БЎЛАДИКИ...
Шундай инсонлар борки, уларнинг тириклигида қилган савобли ишлари, эзгу амаллари ўзи дунёдан ўтганидан сўнг ҳам унутилмайди, ҳалол меҳнатлари эвазига етиштирган ниҳоллари мева бераверади.
Бизнинг азиз устозимиз, собиқ 84-мактаб-боғча мажмуасида директор, 39-сонли мактабда ўқитувчи, директор вазифаларида ишлаб, энг аввало ўзининг инсонийлиги, ҳалол ва жонкуярлиги билан шогирдларига намуна бўлган Эшбой ака Қўчқоров ана шундай инсонларнинг бири эди.
У раҳбар сифатида ҳам талабчан, ҳам ҳар бир ўқитувчига ғамхўр ва бағрикенг устоз эди-ки, бирон нарса сўрамоқчи ё маслаҳатлашмоқчи бўлсак, ҳеч тортинмай мурожаат қилаверардик. Устоз бундан оғринмас, вақтини аямасди. Яна ўқитувчи дарсга аранг улгуриб келишига ҳеч йўл қўймасди, аксинча ҳар бир дарсга пухта тайёргарлик билан киришимизни талаб қиларди. Ўқитувчилар ҳар жиҳатдан ёшларга намуна бўлмоғи лозимлигини уқтирарди.
Устозимиз 2008 йилда "Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси”, 2012 йилда "Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланган эди. Афсус, шафқатсиз ўлим уни орамиздан бевақт олиб кетди.
Биз устозимизнинг ишларини давом эттирар эканмиз, унинг хотирасини доимо ёдимизда сақлаймиз, дея шогирдлари номидан Мақсуда, Зафар, Раъно, Қундуз, Наргиза ва 47-сонли мактабгача таълим муассасаси меҳнат жамоаси.
(Фото - http://qadamjo.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶