БИЛИМГА ЧАНҚОҚ ҚИЗ
Дурдона Собирова 8-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синф ўқувчиси. Мактабда тенгдошлари орасида ўзининг билимдонлиги, жамоат ишларида фаол қатнашиши билан ажралиб туради. У она тили ва адабиёт фани бўйича "Ижодкор” тўгараги аъзоси. Тўгарак машғулотларига мунтазам қатнашиб туради. Мактабда ўтказиладиган адабий кечаларда фаол қатнашиб келади, кўнгил кечинмаларини шеърий сатрлар орқали ифода этади.
Ўтган 2014-2015 ўқув йилида она тили ва адабиёт фанидан "Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланма олган эди.
Дурдона бу йил ҳам она тили ва адабиёт фанидан туман босқичига қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланма олишга мушарраф бўлди. У беллашувнинг Республика босқичида ҳам фаол қатнашишга эришди.
Омад сенга ҳамиша ёр бўлсин, Дурдона!
С.САЪДУЛЛАЕВА,
8-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶