УМИДИМИЗ КАТТА
Мураббий меҳнати самараси шогирдлари эришган натижаларда кўринади. Шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг ҳар бир эришган муваффақияти ўқитувчига олам-олам қувонч бағишлайди ва янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди.
Барча фанларни яхши ўзлаштириши ва намунали хулқи билан устозлари меҳрини қозонган 49-сонли мактаб ўқувчиси Ўткирбек Жабборбергенов жисмоний тарбия дарсига ҳам жиддий қарайди, машғулотларни сидқидилдан бажаради. Айниқса енгил атлетика билан мунтазам шуғулланиб, аниқ нишонга улоқтириш бўйича кўпгина ютуқларга эришмоқда.
Яқинда Ўткирбек "Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман босқичида енгил атлетиканинг мазкур тури бўйича иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни енгиб олди. Биз унинг ўз маҳоратини тинмай ошира бориб, улкан ютуқларга эришишига ишонамиз.
У.КАЗАКОВА,
шу мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶