МУРОЖААТЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча” тамойили бўйича Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1-сонли қарори асосида туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига 3 хил – ер участкаларини, бино иншоотларини ва ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш каби хизматлар юклатилган.
Жорий йилнинг шу кунигача туман "Ягона дарча” марказидан туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига йўлланган 47 юридик шахсларнинг ер майдони ва бино иншоотларига кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Масалан, Манғит шаҳрининг Беруний номли маҳалласи, Қипчоқ кўчасида жойлашган "Султонбек Сапарбоев” МЧЖнинг дўкон биноси учун ер ва бино иншоотга бўлган ҳуқуқи белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказилиб, гувоҳнома берилди.
Яна шундай тадбиркорлик субъектларидан Манғит шаҳрининг Маданият кўчасида жойлашган "Давум Ражаб” МЧЖнинг ҳамда Бердақ номли кўчасида жойлашган "Халилла ота” хусусий фирмасининг ипотека шартномалари ҳам қисқа муддатда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Биз тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатадиган хизматимизни янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз. Бундан кейин ҳам тадбиркорлар мурожаатлари ҳамиша эътиборимизда бўлади.
Ў.ЮЛДАШЕВ,
туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиғи.
(Фото - http://xorazmdsenm.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶