12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:24
Мақолалар 👁 3,286

КЎНГЛИМИЗ АЛЛОҲДА, ҚЎЛИМИЗ ИШДА БЎЛСИН!

КЎНГЛИМИЗ АЛЛОҲДА, ҚЎЛИМИЗ ИШДА БЎЛСИН!

Дунёда ҳеч бир бойликка алишгусиз оқшомлари осуда, кундузлари чароғон, файзли юртимизда тинч-хотиржам умр-гузаронлик қилаётган замондошим! Юртимизда қутлуғ эврилишлар билан кечаётган кўкламнинг яна бир куни поёнига етмоқда. Оилангиз тинч, кўнглингиз тинч, хотиржам ором олишга чоғланмоқдасиз. Шошманг, азизим! Қўлингизга бир варақ қоғоз, қалам олинг. Қоғоз ўртасига доира чизинг. Доирани қуёш деб тасаввур қилинг-да, атрофига шуъла-чизиқчалар тортинг. Кейин ҳар бир чизиқчага оилангиз хотиржамлиги боқий, фарзандларингиз оқил, меҳр-оқибатли бўлиши учун, ўзингиз яшаётган шу мўъжаз юрт янада тараққий этиши учун бугун нималар қилганингизни бирма-бир ёзинг.

Агар ҳовлингиз атрофида ҳеч бўлмаса бир нечта туп кўчат ўтқазиб, парваришлаб, камолга келтираётган, гулларингиз қийғос очилиб, атрофга муаттар бўй таратиб, кўрган кўзни яшнатиб туришига эришган бўлсангиз, ўз кўчангиз, маҳаллангизнинг ҳам обод бўлмоғи учун нимадир қилган бўлсангиз, кимгадир йўл-йўриқ бериб, кимгадир ёрдам беролган, иш жойингизда хизмат вазифангизни яхши адо этган бўлсангиз, демак, умрингизнинг бир куни бекор кетмабди. Яратганнинг буюк инъоми – тирикликнинг ўлчовли онларини қадрлай олибсиз. Юртимиз тараққиётига, гуллаб-яшнашига баҳоли қудрат ҳисса қўшибсиз. Бироқ дўстларингиз, сиз билан ёнма-ён яшаётганлар-чи?

Муболаға эмас, ҳар биримизнинг, ҳаммамизнинг эртаги кунга ишонч билан қараб, эзгу ниятлар билан қилган саъй-ҳаракатларимизнинг, изланишларимизнинг самараси, истиқлол берган имкониятлардан унумли фойдаланиш бизни бугунгидай дориломон кунларга элтди. Шу азиз Ватанда инсон бахт-саодати учун дадил интилишларга эшик очди. Биргина туманимиз мисолида олиб қарайдиган бўлсак, жорий йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қурилиш, хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадларига 26,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 12,5 миллиард сўмлик Жумуртов – Манғит заҳира линияси тортилмоқда. 128 миллиард сўмлик Қипчоқ пантон кўприги ўрнига замонавий услубдаги узунлиги 350 метр бўлган темир-бетон кўприк қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашга буюртма берилди. Туманимизнинг табиий газ етиб бормаётган ҳудудлари аҳолисига қулайлик яратиш учун "Шимолгазтаъминот” унитар корхонасининг туман филиалида газ баллон билан таъминлаш маркази хизмати йўлга қўйилаяпти. Тадбиркорларнинг ўз бизнесини ривожлантириши, янгидан иш бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун жорий йилда 378 та лойиҳа учун  кредит маблағи ажратилди. Йўлларимиз равон бўлиши учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Буларнинг бари сиз учун, мен учун, ҳаммамиз учун, ҳеч кимдан кам бўлмай яшашимиз учун, фарзандларимизнинг баркамол бўлиб вояга етиши учун! Бироқ буларни чин қалбимиздан ҳис қилиб, қадрига етаяпмизми? Имкониятлар остонасидан дадил одимлаяпмизми? Эртаги кунимизнинг ворислари – фарзандларимиз ўзимиздан ҳам бахтиёр, фаровон яшаши учун интилаяпмизми? Ҳаёт – ўзгараяпти, замон тезкор, шиддатли! Биз ўзгардикми? Ўз-ўзимизга қайта-қайта савол бериб, ижобий жавоб олишга эришмоғимиз лозим. Чунки лоқайд одам эл назаридан қолади.

Ҳаётимизнинг ҳар лаҳзаси яратиш, яшнатиш учун бир имкониятдир. То белимизда қувват, кўзимизда нур бор экан, кўнглимиз Аллоҳда, қўлимиз ишда бўлишга даъват этилганмиз.

Энди келинг, мақола муқаддимасидаги сўзимизга қайтамиз. Ҳа, қуёшни, шуълаларини чиздингиз. Энди шу шуъла-чизиқчаларга қилган ишларингизни ёза бошладингиз. Илоҳо чизиқчалар, чизиқчалар устида қилган ишларингизнинг қайдлари кўпаяверсин! Чунки қуёш қанчалик нурли бўлса, олам шунчалик чароғон бўлгани каби қилган эзгу ишларингиз ҳам умрингизни нурли, сурурли қилади, азизим.

Ойгул РАЖАБОВА,

журналист. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026