Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолияти сарҳисоб қилинди
2016 йил 26 январь куни туман ҳокимлигининг мажлислар хонасида ҳокимлик ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг кенгайтирилган мажлиси ўтказилди.
Мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг 2015 йил 25 декабрь кунги мажлиси қарорининг тумандаги ижроси тўғрисидаги, туман комиссиясининг 2015 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ва комиссиянинг 2016 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Мажлисда туман комиссиясининг 2015 йил давомида амалга оширган ишлари сарҳисоб қилинар экан, бу борада камчиликларга йўл қўйган таълим муассасалари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раисларининг фаолияти танқид қилинди. Комиссия аъзолари томонидан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалари билан биргаликда вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш шароитларини назорат қилиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган, мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлаб, ҳисобини юритиш, уларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим олишига доир чора-тадбирларни кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек мажлисда "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда комиссиянинг 2016 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.
Туман ҳокимлигининг
ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶