14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:10
Жамият 👁 3,596

ЙИЛ ЯКУНЛАРИ ВА ЯНГИ РЕЖАЛАР

ЙИЛ  ЯКУНЛАРИ  ВА  ЯНГИ  РЕЖАЛАР

Шу йилнинг  15 январь куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида туманда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар билан ишлашиш бўйича 2015 йил давомида олиб борилган ишлар ва 2016 йил – "Соғлом она ва бола” йилидаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимлиги мутахассислари, тиббиёт бирлашмаси ходимлари, умумтаълим мактаблари директорлари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, тумандаги ОФЙ ва МФЙларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, диний идора вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаров очди ва олиб борди.

Йиғилиш кун тартибига бешта муҳим масала ҳавола этилди.

Кун тартибидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича 2015 йилда туманда олиб борилган ишлар ҳамда 1 ёшгача бўлган гўдаклар ва 14 ёшгача бўлган болалар ўлими ҳолати таҳлили, 2016 йилдаги вазифалар тўғрисида”ги масала бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Ҳалимов, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикка тўлиқ жалб этиш, болаларни, айниқса, қиз болаларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этишнинг  бугунги ҳолати ва бу борада таълим муассасалари ходимлари олдида турган вазифалар, мактаб ўқувчи-ёшлари давомати, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ИИБ хизмат хонаси ва милиция таянч пунктлари томонидан олиб келинган болалар билан амалга оширилган ишлар ҳақида туман ХТМФМТТЭБ мудири А.Қўшаев, касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшларининг давоматини яхшилаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг, турли ёт оқимлар ва ахборот хуружларига берилиб кетишнинг олдини олиш борасида мутасадди ташкилотлар ва маҳалла фаолларининг ҳамкорликдаги  вазифалари тўғрисида "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Р.Рўзметов, туманда 2015 йил давомида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар билан ишлашиш борасида олиб борилган ишлар таҳлили, 2016 йилдаги вазифалар, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, айниқса, ҳомиладор аёлларнинг соғлигини, оилада уларга бўлган муносабат масаласига алоҳида эътибор қаратган ҳолда назоратга олиш, бу борада тиббиёт ходимлари билан биргаликда таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари, айниқса, овул ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигини янада яхшилаш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедовалар маъруза қилди ҳамда йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича атрофлича тўхталиб, йил давомида эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар юзасидан қимматли фикрлар билдиришиб, йўл-йўриқлар кўрсатдилар.

Шунингдек йиғилишда яна бир муҳим масала – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг соғликни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича комиссиясининг 2015 йил 25 декабрдаги 14-15-8-сонли хати иловаси билан юборилган  "Ўз жонига қасд қилиш сабаблари ва унинг олдини олишга қаратилган идоралараро комплекслар чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш бўйича  тиббиёт, таълим, жамоат ташкилотлари, маҳалла фаоллари ва диний ташкилотлар олдида турган вазифалар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедованинг маърузаси ҳам тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан музокараларда туман ИИБ вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, назоратсизлик профилактикаси инспектори, майор Ж.Холмуродов, "Юсуф Эшон бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби А.Матсафоевлар иштирок қилдилар ҳамда кўрилган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида кўрилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019